Қовурғали том ёпма панелни ҳисоблаш Мустаҳкамлик бўйича нормал кесимларни ҳисоблаш
Download 0.59 Mb.
|
jalol (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қовурғали том ёпма панелни ҳисоблаш Лойиҳалаш учун вазифа
- Чегаравий ҳолатларнинг иккинчи гуруҳи учун бетоннинг меёрий
- Бетоннинг ҳисобий қаршиликлари , ва , МПа
- Саноат биноларининг қаватлараро томларига таъсир кўрсатувчи юклар
Темирбетоннинг афзалликлари: ўта мустаҳкамлиги; кўпга чидамлилиги; ёнғинга бардош бера олиш ҳусусиятининг юқорилиги; зилзилабардошлиги; маҳаллий ашёлардан кенг кўламда фойдаланилиши; ихтиёрий шаклда тайёрланиш мумкинлиги.
Темирбетоннинг асосий камчиликлари: вазнининг катталиги; товуш ва иссиқ–совуқ ўтказиш қаршилигининг пастлиги; бузиб қайта қуришнинг мураккаблиги; ёрилишга чидамсизлиги; тиклашда мавсумга боғлиқлиги ва ҳаказо. Замонавий техника ва технологиялар ёрдамида темирбетоннинг бу камчиликларини бартараф этиш мумкин. Темирбетон конструкцияларни тайёрлашда енгил тўлдирувчиларни ва юқори мустаҳкамликка эга бўлган ашёларни ишлатиш, арматурани олдиндан таранглаштириш, бетонга иссиқлик таъсирида ишлов бериш ва бошқалар юқорида келтирилган камчиликларни бартараф қилишга ёрдам беради. Арматуралари олдиндан тортиб таранглаштирилган конструкциялар олдиндан зўриқтирилган темирбетон конструкциялар деб аталади. Қовурғали том ёпма панелни ҳисоблаш Лойиҳалаш учун вазифа. Саноат биноларининг том ёпмалари учун мўлжалланган қовурғали панелларни ҳисоблаш ва конструктив лойиҳалаш талаб қилинади (3.4-расмга қаранг А.П. Мандриков «Примеры расчета железобетонных конструкций») номинал ўлчамларини 6х1,2 м ўлчамда қабул қиламиз. Том ёпма панелига таъсир қилувчи доимий юклар 3-жадвалда келтирилган. Вақтинчалик норматив (меъёрий) юк 7000 Н/м2 ни, шу жумладан, узоқ муддатли таъсир этувчи юк 5000 Н/м2 ни ташкил этади. Ишончлилик коэффициенти . Панел қовурғалари А-III классли (синф) пўлат стерженли арматуралардан пайвандлаб тайёрланган каркаслар билан арматураланади, плита эса Вр-I классли симлардан пайвандлаб тайёрланган тўрлар билан арматураланади. Панел учун В20 классли (синф) бетон қўлланилади. . Чегаравий ҳолатларнинг иккинчи гуруҳи учун бетоннинг меёрий ва ҳисобий қаршиликлари, МПа
Бетоннинг ҳисобий қаршиликлари , ва , МПа
Саноат биноларининг қаватлараро томларига таъсир кўрсатувчи юклар
Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling