Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
- МАВзУ: ТАъЛИМ ТИзИМИнИнг МАФКУРАВИЙ ТАРбИЯ ЖАРАёнИдАгИ ЎРнИ
- Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг амалга оширилиши
Таянч атама ва ибораларИжтимоий ҳаёт соҳалари, мафкуравий жамият, маъ- навий соҳа, моддий соҳа, сиёсий соҳа, ижтимоий му- носабатлар, иқтисодий омил, фаровонлик, давлатлар, миллатлар, халқлар, зиддиятлар, низолар, мафкуравий бирлик, ижтимоий адолат. Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволларИжтимоий соҳаларнинг бир-бири билан узвий боғлиқлиги. Ижтимоий ҳаёт соҳаларининг турлари. Ижтимоий муносабатлар. Ижтимоий ҳаёт соҳалари ривожида иқтисодий омилнинг ўрни. Сиёсий муносабатлар ижтимоий ҳаёт соҳаларининг энг муҳим омилларидан бири МАВзУ: ТАъЛИМ ТИзИМИнИнг МАФКУРАВИЙ ТАРбИЯ ЖАРАёнИдАгИ ЎРнИР е ж а: Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг амалга оширилиши Мустақиллик йилларида мамлакат тараққиётининг ижтимоий-ҳуқуқий асослари ша- кланиши Комил инсонни шаклланишида миллий ғоянинг ўрни Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг амалга оширилишиИнсоннинг ҳаётда ким бўлиб етишиши жамият, унда устувор бўлган қарашлар ва қадриятлар, улар- ни сингдириш, мустаҳкамлашга хизмат қиладиган тарбия тизимига боғлиқлиги. Фарзандлар айнан таъ- лим муассасаларида тўпланган ижтимоий тажри- ба ва қадриятларни илмий асосда ва тизимли тарз- да ўзлаштириб бориши. Таълим тизими босқичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик туфайли ғоявий тарбия жараёнидаги тадрижийлик таъминланиши. Ғоявий билимлар таълим жараёнининг ўзида бевосита ва тўғридан-тўғри ўзлаштирилишини мунтазам йўлга қўйиш. Таьлим тизимида мафкуравий тарғибот нати- жаларини назорат қилиб бориш ва уни такомиллашти- риб бориш имкониятларини яратишнинг муҳим шарт- ларидан биридир. Маълумки, мамлакатимизда 1997 йилдан буён Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тизимли ра- вишда амалга оширилиб келинмоқда. Биргина 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ри- вожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оши- ришга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони би- лан таълим тарбия ва илм-фанни ривожалнтириш бўйича кўпгина вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини жорий йилда 60 фоизга етка- зиш. Ушбу мақсадларга шу йилнинг ўзида бюджетдан қарийб 1,8 триллион сўм маблағ ажратиш. 2020 йилдан бошлаб, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинади. Бунга бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилиб, бу жараёнда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этади. Педаго- гик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз иши- да аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга юқори маош тўлаш тизими жорий этилади. Мактаб ўқув да- стурларини илғор хорижий тажриба асосида такомил- лаштириш, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, дарслик ва адабиётлар сифатини ошириш зарур. 2021 йилги халқаро баҳолаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун 348 та таянч мактаб белгиланиб, 6 мингдан ортиқ ўқитувчининг малакаси оширилади. Жорий ўқув йи- лидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим ти- зими йўлга қўйилиб, 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилади. Кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мос- лаштириш мақсадида миллий малака тизими ишлаб чиқилади. Ушбу тизим 9 мингга яқин касблар бўйича кадрлар тайёрлаш имконини беради. Мактаб битирув- чиларини олий таълим билан қамраб олиш даражаси- ни 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фо- изга етказилади. Олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш давлат грантларини 2 баробар кўпайтирилади. Қизларимиз учун алоҳида грантлар ҳам ажратила- ди. Олий таълим стандартлари хорижий тажриба асо- сида такомиллаштирилади, таълим йўналишлари ва ўқитиладиган фанлар қайта кўриб чиқилади. Мута- хассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 баро- бар қисқартирилади. Олий таълимда ўқув жараёни- ни кредит-модуль тизимига ўтказиш талаб этилади. Жорий йилдан педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланади. Олий ўқув юртларига босқичма-босқич академик ва молия- вий мустақиллик берилади. Жорий йилда уларнинг 10 таси ўзини ўзи молиявий таъминлашга ўтади. Бундан ташқари, камида 5 та олий таълим муассасасини кон- курс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформа- ция қилишни бошланади. Қайд эитлган маълумот- лар Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг амалдаги мантиқий давоми эканини кўрсатади. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling