O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim


Download 5.53 Mb.
bet50/119
Sana18.06.2023
Hajmi5.53 Mb.
#1558683
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   119
Bog'liq
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F

бепул совға – кўпинча, савдогарлар нутқида учрайдиган бу бирлик харидорни жалб қилиш учун қўлланади. Шунингдек, кўплаб афишаларда, телевидение орқали бериладиган турли маҳсулот рекламаларида ҳам учратиш мумкин.

―Ўзбек тилининг изоҳли луғати‖ (ЎТИЛ)да совға сўзига қуйидагича таъриф берилган: ―1) кимсанинг кўнглини олиш ѐки хизматларини тақдирлаш учун тортиқ қилиб берилган нарса;


ҳадя, туҳфа. Тўйга келолмаган оғайниларидан уч-тўрттаси, Бадалбекни табриклаш учун, совғага магнитофон кўтариб кириб қолишди. С.Аҳмад, ―Сайланма‖. 2) кўчма кўпчилик учун тайѐрланган ва тантанали равишда эгаларига топшириладиган нарса. Сайѐҳлар, пойтахтимиз меҳмонлари байрам арафасида ана шундай ажойиб совға [янги меҳмонхона] оладилар. Газетадан ‖ [7;542];



    • пастга тушиш, ортга чекиниш – кундалик сўзлашувда нутқимизда ўзимиздан юқорироқда жойлашган (масалан, юқори қаватли уй ѐки бинода бўлганда, дарахт устида ва ҳ.к. ) шахсга нисбатан ушбу бирикмани кўп маротаба ишлатганмиз. Тушмоқ феълининг ўзида ҳаракат-ҳолатнинг пастга йўналганлиги англашилиб турибди. Тушиш ҳаракати юқорига ѐки бошқа томонга йўналмайди; худди шундай ҳолат чекинмоқ феълида ҳам мавжуд бўлиши, ҳаракат йўналиши сўзнинг ўзидан ҳам намоѐн бўлмоқда.

Бу ўринда юқорида қайд этилган икки мисолда ортиқчалик дискурс талабидан келиб чиққан ҳолда қўлланган. Гарчи тушмоқ ҳамда чекинмоқ феълларининг ўзидан ҳаракат йўналиши англашилса-да, сўзловчи томонидан нутқни бойитиш, таъкидни кучайтириш, фикрни аниқлаштириш мақсадида пастга тушмоқ, ортга чекиниш тарзида қўлланиши маиший нутқда кузатилган;

  • шоу-томоша – (ингл. show – кўрсатиш, томоша; кўрсатмоқ, намойиш қилмоқ) оммавий томошабинлар ва тингловчиларга мўлжалланган дабдабали, телевизион ѐки концерт эстрада томошаси [7;596]. Изоҳдан кўринадики, бу ўринда шоу сифатида ўзлашма сўзни ѐки намойиш ҳамда томоша сўзларидан бирини алоҳида қўллаш керак;


  • Download 5.53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling