O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim
ДAВЛAТ ТИЛИ – МИЛЛИЙ ТAРAҚҚИЁТ ВA СОҒЛОМ ТAФAККУР МЕЗОНИ
Download 5.53 Mb.
|
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F
RASMIY OCHILISH
ДAВЛAТ ТИЛИ – МИЛЛИЙ ТAРAҚҚИЁТ ВA СОҒЛОМ ТAФAККУР МЕЗОНИБотир Зарипов, Бухоро вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси“Дунѐдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир. Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин”.Шавкат Мирзиѐев Миллий тилга эътибор ва эҳтиром миллатсеварлик, ватанпарварлик, олийжанобликнинг ѐрқин ифодасидир. Миллий тил – миллий урф-одат, қадриятларни, миллий маънавий мерос- манбаларни билиш, ўзлаштириш, етказиб бериш, тарғиб этишда, ўзликни англаш, англатишда бирламчи восита. Ўз миллий тилига муҳаббати йўқ, ўзга тилларга эҳтироми юксак инсонни миллат вакили, ватанпарвар шахс деб аташ мумкинми? Тил миллатга, жамиятга, Ватанга дахлдор олий тушунча. Сўз мулкининг султони Aлишер Навоий бобомиз ―Кўнгил қулфи махзанин қулфи тил ва гулфин калитин сўз бил‖, яъни инсон қалбининг хазинасининг калити сўздир, деганларида тилнинг наинки мулоқот, балки дилларни боғловчи восита эканлигига ҳам эътибор қаратганлар. Халқимизнинг неча асрлик бой тарихи, кўҳна ва серқирра маданияти ўзбек тили таъсирида шаклланган. Улуғ шоиримиз Aлишер Навоий шу тилда бебаҳо асарлар яратиб, дунѐни лол қолдирган. 1989 йилда қабул қилинган Қонунга асосан ўзбек тили Ўзбекистон Республикасида ягона давлат тили сифатида тан олинди. 1995 йил 21 декабрда Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Аммо она тилимиз чинакам қадр топиши ва юқори мавқе касб этиши ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиѐев ва Янги Ўзбекистон номлари билан боғлиқ, десак асло муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбари 2019 йил 21 октябр куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан ―Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги тарихий фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат мамлакатда давлат тилини ривожлантириш ишларининг янада жонланишига асос бўлди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тузилмаларида бевосита соҳа ривожи учун фаолият юритувчи маслаҳатчилар лавозими жорий этилгани, энг муҳими 21 октябрнинг Ўзбек тили байрами куни сифатида белгиланиши она тилимиз мавқеини ошириш, унинг чинакамига Давлат тили мақомига кўтаришда муҳим дастуриламал бўлди. 2020 йилда 23 мартда эса 21 октябрь санасини Ўзбек тили байрами куни этиб белгилаш тўғрисида Қонун қабул қилинди. Шундай экан, ўзбек адабий тилини асраш ва уни ривожлантириш ҳар биримизнинг бурчимиз. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва бу давлатимизнинг асосий қонунида мустаҳкамлаб қўйилиши халқимиз тарихида буюк воқеа бўлганлиги, шубҳасиз. Ўзбек тили давлатимиз рамзлари қаторида турадиган муқаддас тимсоллардан бирига айланди, бу тимсолга эҳтиром кўрсатишни юртимиздаги, миллатидан қатъи назар, барча кишилар ўзларининг фуқаролик бурчи деб билади. Тил – миллат қиѐфаси, маънавий бойлигимиз тимсоли. Тил туфайли халқ ва элатларнинг маданий урф-одатлари сақланиб қолади. Қачонки болалар ўз она тилларида ўқишни тўхтатар экан, ўша тил йўқолиш сари юз тутади. Тилларни сақлаб қолиш бу ўша халқнинг маданияти, урф-одати, расм-русумларининг боқийлигини англатади. Тил инсоннинг бирламчи эҳтиѐжи, англаш, сўзлаш, алоқа-муносабат воситаси бўлгани боис ҳамиша жамият равнақининг асосий мезонларидан бўлиб келган. Жумладан, ўзбек тили ўзбек миллатининг узоқ тарихий илдизларига, ўз сиѐсий-ҳуқуқий асосларига эга муқаддас қадрияти, улкан маънавий ютуғидир. Ҳозир ўзбек тили бутун дунѐдаги тиллар қатори ўз ўрнига, обрў ва мақомига эга. Ўзбек тили миллатимизни кўрсатувчи куч, миллий тараққиѐтимизнинг кўзгуси, бу бебаҳо бойлигимизни асраш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Ҳар бир давлат ўз расмий тилининг софлиги ва бойиб боришини таъминлайди ва унинг истеъмол доираси кенгайиб бориши учун ғамхўрлик қилади. Уни ўрганиш ва ўқитиш учун қулай шарт - шароитлар яратиб берди. Ушбу қонун ҳам она тилимизнинг мавқеи ошиши ва равнақ топиши, янада такомиллашуви учун кенг имкониятларни яратиб берди. Ҳозирги кунда тилимиз янада ривожланмоқда, унга бўлган эътибор янада ошиб бораяпти. Матбуотда, радио-телевидениеда, Ўзбекистон миллий нашриѐтларида чоп этилаѐтган нодир асарлар, дарсликлар, кўп жилдлик Ўзбек Давлат миллий энциклопедиялари ҳам бунинг яққол исботидир. Улуғ боболаримиз ўзбек тили хақида бизга мерос қолдирган не-не ҳикматлари ва нақлларидаги мантиқ, маъно, заковат ва зарофат, битмас-туганмасдир, улар ҳамма замонларда жамият камоли учун камарбаста бўлган. Шу жумладан бобокалонимиз Юсуф Хос Ҳожиб "Одобнинг боши тилдур" деб бежиз таъкидламаганлар. Хулоса қилиб айтганда, тилни севиш, уни ардоқлаш, миллатни севиш ва уни қадрлаш билан тенг ҳисобланади. Ҳар қайси халқнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, маданияти унинг тилида ўз ифодасини топади. Тил – миллат кўзгуси, деб бежиз айтилмаган. Халқимизнинг неча асрлик бой тарихи, кўҳна ва серқирра маданияти ўзбек тили таъсирида шаклланган. Умид қиламизки, ушбу илмий-амалий анжуман ва анжуман доирасида тартиб берилган мақолалар тўплами она тилимиз мавқеини ошириш, соҳадаги муаммоларга илмий-назарий жиҳатдан ечим топишда муҳим аҳамият касб этади. Download 5.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling