O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim


УЧИНЧИ РЕНЕСАНСГА ДАВЛАТ ТИЛИ БИЛАН ЭРИШАМИЗ


Download 5.53 Mb.
bet4/119
Sana18.06.2023
Hajmi5.53 Mb.
#1558683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F

УЧИНЧИ РЕНЕСАНСГА ДАВЛАТ ТИЛИ БИЛАН ЭРИШАМИЗ


Акбар Рустамов,
Бухоро вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчиси

Инсон она тили орқали дунѐни ўзлаштиради, тарихини ўрганади, ўзлигини танийди, маърифатли бўлади. Шу тилда умр бўйи мулоқот қилади, фаолият юритади, аслида, бу ҳам катта бахтдир. Шундай инсонлар, халқлар борки, уларнинг она тилиси


давлат тили мақомида эмас, улар яхши ишлаш, фаровон яшаш учун бошқа тилларни ўрганишга мажбур бўлади.
Ўзбек халқи ўз тарихи мобайнида она тилида иш юрита олмаган, нутқ сўзлай олмаган даврларни ҳам бошидан ўтказди. Ўзи яшайдиган маҳаллани, туғилган жойни ўз тилида номлай олмаган пайтлар бўлди.
1989 йил 21 октябрда она тилимизга давлат тили мақоми берилди, яъни ―Давлат тили ҳақида‖ги тарихий қонун қабул қилинди. Бу – фикрни эркин баѐн қилиш ҳуқуқи ва катта имконият – она тилида гапириш, иш юритиш, ижод қилиш демакдир. Шундан сўнг мамлакатда кўплаб амалий ишлар бошланди. ―Давлат тили ҳақида‖ги қонун ижросини таъминлаш, айрим ўзлашма атамалар ўрнига янгилари таклиф қилиш, кўчалар, географик объектлар номларини ўзбек тилига ўтказиш ишларига киришилди.
Аммо ўтган чорак асрдан ортиқроқ вақт ичида мамлакатда ўзбек тили ўзининг давлат тили сифатидаги мақомини тўла эгаллай олмади. Яъни иш юритишни давлат тилига тўлақонли ўтказа олмадик. Бунинг натижасида кейинги йилларда ўзбек тили таълими, ўзбек тилида иш юритиш, номлаш ишлари, атамалардан фойдаланиш масалаларида кўплаб муаммолар пайдо бўла бошлади. Маълум бўлдики, биргина ―Давлат тили ҳақида‖ги қонун билан мавжуд муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди.
Муҳтарам Президентимиз – Ш.Мирзиѐев 2019 йил 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан ―Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора- тадбирлари тўғрисида‖ги тарихий фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат мамлакатда давлат тилини ривожлантириш ишларининг янада жонланишига асос бўлди.

Download 5.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling