O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim


Download 5.53 Mb.
bet5/119
Sana18.06.2023
Hajmi5.53 Mb.
#1558683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F

Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўналишида агар биз 1989 йилдан 2019 йилгача бору йўғи битта қонун асосида фаолият юритиб келган бўлсак, ўтган уч йил мобайнида давлат тилини ривожлантиришга қаратилган жами 19 та меъѐрий- ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан: 1 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони ва 3 та қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 13 та қарори қабул қилинди. Мазкур меъѐрий ҳужжатлар асосида мамлакатда давлат

тилида иш юритишни тартибга солиш имконияти пайдо бўлди, вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ўзбек тилининг нуфузини ошириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ҳоким маслаҳатчиси, бир сўз билан айтганда, давлат тилида иш юритиш ишларига масъул белгиланди.


Ушбу тузилма жорий этилганидан сўнг эришилган энг катта ютуқ, шубҳасиз давлат идораларида иш юритиш тўлиқ давлат тилида олиб борилишидир. Илгари тажрибада кўп бора гувоҳ бўлганмиз, юртимизда давлат тили ўзбек тили бўлсада, баъзи ҳужжатлар рус тилида ҳам юритилар, энг ачинарлиси бу табиий ҳол сифатида қабул қилинар эди.
Яна бир жиҳат, ўзбек тилида тайѐрланган ҳужжатларда ҳам имловий, услубий хатолар яққол кўзга ташланиб турилар эди.
Бугун эса ишонч билан айта оламизки, вилоят, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят бошқармаларида барча иш юритиш ҳужжатлари тўлиқ давлат тилида олиб борилмоқда. Маслаҳатчилар томонидан тегишли ҳудуд ҳокимлари имзолаѐтган қарор ва фармойишлари, баѐнномалари ва бошқа хат-ҳужжатларини лингвистик экспертизадан ўтказиш амалиѐти жорий этилиши билан имло ва услубий хатоликлар кескин камайди. Ҳатто тўлиқ бартараф этилди.
Эндиликда 2023 йилдан бошлаб, давлат идораларида қабул қилинган норматив тусдаги ҳужжатларнинг лингвистик экспертизадан ўтказиш амалиѐти мажбурий этиб белгиланганлиги эса бу бораги мавжуд камчиликларнинг тўла ечим топишини кафолатлайди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, давлат тили бўйича саводхонлик фақатгина ушбу соҳа бўйича маслаҳатчиларнинг вазифаси бўлмаслиги керак. Афсуски, кундалик амалиѐтда айрим бошқармалар, ҳатто таълим йўналишидаги ташкилотлар томонидан тайѐрланган ҳужжатлар лойиҳаларида ҳам имловий, услубий хатоликларга йўл қўйилаѐтганлигини кузатамиз.
Бу 11 йиллик мактаб таълимида узлуксиз она тили дарсларини ўтган, олий маълумотли ходимлар учун уятли ҳол. Қолаверса, ҳатто масъул лавозимдаги шахсларнинг ҳам ўз исм- шарифини атай Кадиров, Ибрагимов, Джумаев, Хатамов, Галубов
тарзида давлат тили қоидаларига зид равишда қўллашаѐтганини кузатамиз.
Бу борада кўпчиликнинг жавоби тайин: Паспорт (ундан олдин гувоҳнома)да шундай ѐзилган эмиш. Нега туғилган пайтда танамизда озгина нуқсон аниқланса, ҳа энди Худо берганида демай дарров операция йўли билан тузатамизу, ўша саводсиз ФҲДЁ ходими ѐзган нотўғри фамилиямизни умр бўйи тамға сифатида олиб юрамиз? Холбуки танани операция қилишдан кўра паспортда фамилиямизни тил қоидаларига мослаб ўзгартириш арзон тушмайдими?...
Фикримизча, эндиликда давлат хизматига ишга кириш учун ариза топширган ҳар бир талабгорни Давлат хизматлари агентлиги тизимида тестдан ўтказиш жарѐнида давлат тили бўйича саводхонлигини аниқловчи имтиҳонлардан ўтказиш ѐки давлат тили қоидаларини тўлиқ ўзлаштирганлиги ҳақидаги сертификат талаб қилиш жоиз.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 52-сонли қарори қабул қилинди.


Давлат тилига эътибор ҳар бир тизимда унинг раҳбаридан бошланади. Агар ташкилот раҳбари она тилини қадрласа, давлат тилига ҳурмат билан муносабатда бўла олса, тизимда давлат тилида иш юритиш, ўз-ўзидан ривожланиб бораверади. Раҳбар давлат тилини талаб даражасида билмаса, жамоада тилга муносабат шунга яраша бўлади.
Шу маънода, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида янги тайинланадиган ҳар бир раҳбар-кадр давлат тилини билиш бўйича даража сертификатига эга бўлиши шарт эканлиги белгилаб қўйилди. Бу – келгусида жамиятимизнинг барча соҳаларида ўзбек тилининг мавқейини оширади, давлат тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ва эҳтиѐжни пайдо қилади.

Download 5.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling