O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim


ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ, МИЛЛАТ ҚУЁШИ


Download 5.53 Mb.
bet7/119
Sana18.06.2023
Hajmi5.53 Mb.
#1558683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   119
Bog'liq
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ, МИЛЛАТ ҚУЁШИ


Махсуд Мухаммедов, Миллий тикланиш демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши раиси

Тил – ҳар бир миллат, ҳар бир мамлакат, ҳар бир юрт ифодасидир. Тилда миллатларнинг ўзлиги, руҳи акс этади. Бу йил халқимиз ўзлигининг асоси, улуғ миллий қадриятимиз бўлган ўзбек тилимизга давлат тили мақоми берилганлигига 33 йил тўлди. Собиқ Шўро даврида рус тилидан бошқа тилларнинг қўлланиш доираси амалда чекланган эди. Барча иш қоғозлари, турли ҳужжатлар, анжуманлар, йиғилишлар рус тилида олиб борилар эди. 1988 йилдан бошлаб ўзбек зиѐлилари ҳам матбуотда ўзларининг қатор мақолалари билан тилимиз ҳақ-ҳуқуқини тиклаш юзасидан уни давлат тилига айлантириш муаммосини кўтариб чиқдилар. 1989 йил 19 октябр куни бу масала Олий


Кенгаш сессияси муҳокамасига қўйилди. 1989 йил 21 окябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий кенгашининг XI чақириқ XI сессиясида Ўзбек тилига Давлит тили мақоми бериш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди. 1990 йил 19 февралда Ўзбекистон ҳукумати қарори билан мазкур қонун қабул қилинган кун ―Тил байрами‖ сифатида нишонланадиган бўлди. ―Давлат тили ҳақида‖ги қонун ўзбек деган халқнинг, миллатнинг, Ўзбекистон деган давлатнинг мавжудлини ифодалаш, мустақилллик, эрк ва эркинликни, ўзлигимизни сақлаб қолиш учун ҳам халқимизга, жонажон Ўзбекистонимиз фуқароларига, сиз-у бизга, келажак авлод вакилларига, барча-барчамизга сув ва ҳаводек зарур эди. 1992 йил 8 декабрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгиланиб, мустаҳкамлаб қўйилди. Қонун қабул қилинганидан икки йил ўтгач, республикамиз Мустақилликка эришди.


Дунѐнинг кўплаб давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Ўзбекистонимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлди. Ўзбек миллати, миллий тили, Ўзбекистон Республикаси тили жаҳон жамоатчилигининг диққатини тортди. Бугун қўрқмасдан, иккиланмасдан фахр ва ифтихор билан айта оламизки, ўзбек тили, давлатимиз тили, она тилимиз жаҳон ҳамжамиятида, жаҳон минбарларида баралла янграмоқда. Турли даражадаги расмий учрашув ҳамда музокараларда ўзбек тилимиздан кенг доирада фойдаланилмоқда. Хориждаги кўплаб университетлар, институтлар, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда она тилимизни ўрганишга қизиқувчилар сафи тобора ортиб бормоқда.






Ю ртимизга Корея, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Қозоғизтон, Туркманистон давлатларидан талабалар келиб ўзбек тилини ўрганмоқда ва мулоқот қилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиѐев Миромоновичнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси, 72-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлаши ҳар бир ўзбек фуқаросини қалбини ғурур ва ифтихорга тўлдирган эди. Бу тилнинг жаҳон минбарларида янграшини ўзбекнинг Абдулла Авлонийларидан тортиб, мустақиллигимиз
йўлида жонини фидо қилган ҳар бир ўзбек фарзандининг орзуси эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев таъкидлаганларидек: ―Бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаѐтбахш қудратига таянамиз. Чунки неча асрлар оша аждодларимиздан бизга безавол ўтиб келаѐтган она тилимизнинг равнақи ва истиқболи ҳақида қайғуриш – бу миллатнинг ўзлигини англаши, унинг маънавий камолотини юксалтириш учун кураш демакдир. Давлат тилининг обрў-эътибори – бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў- эътиборидир‖.
Ўзбек тилини ривожлантириш йўлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармонларида Жумладан, ПФ-5850-сонли Фармонининг ―Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаѐтида ва халқаро миқѐсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаѐтган ѐшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш мақсадида‖ белгиланган вазифаларнинг 4-бўлим ―В‖ бандида ―давлат тили софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш‖га алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги ―Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ПФ-5850- сон, 2020 йил 20 октябрдаги ―Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ПФ-6084-сон; ПФ-6084-сонли Фармонлари моҳиятида ҳам такрор ва такрор, яна ва яна Давлат тили нуфузи ва мавқеини ошириш ғоялари туради.
―Давлат тили ҳақида‖ги қонун қабул қилинган куннинг яъни,

17
21 октябрь санаси юртимизда ҳар йили ―Ўзбек тили байрами куни‖ сифатида нишонланиб келинаѐтганлиги қувонарли ҳодисадир. Бу ўз тақдирини шу халқ, шу юрт тақдири билан бирга кўрган ҳар бир ўзбек учун катта шодиѐна. Ушбу қутлуғ, улуғ, муқаддас кун Ўзбекистон аҳлига муборак бўлсин!















Download 5.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling