O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ - ердан 
фойдаланиш тартиби, шартлари ва шак-
ллари. Турли мамлакатларда турлича 
бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республи-
каси ҳудудида яшайдиган халқларнинг 
ерга мулкчилик ҳуқуқи давлат томони-
дан амалга оширилади. Ер қ.х. ва ўрмон 
хўжалигини юритиш учун ширкат (жа-
моа) хўжаликларига, давлат, кооператив, 
жамоат корхоналарига, муассасалар ва 
ташкилотларга, диний ташкилотларга
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, 
қўшма корхоналарга, халқаро бирлашма-


www.ziyouz.com кутубхонаси
76
лар ва б.га доимий ёки вақтинча фойдала-
ниш учун берилади. Е.ф. тартиб ва шарт-
лари Ер кодекси б-н белгиланади. Ерни 
фойдаланишга бериш Ўзбекистон Респу-
бликаси Вазирлар Мақкамаси, вилоят ва 
туман (шаҳар) ҳокимликлари қарорлари 
асосида амалга оширилади. Одатда, ерга 
эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш 
ҳуқуқига эга бўлган корхона, муассаса, 
ташкилот ва фуқаролар ердан доимий 
фойдаланувчилар деб ҳисобланади.
Ердан вақтинча фойдаланиш қисқа (3 
й.гача) ва узок. (3 й.дан 10 й.гача) бўлиши 
мумкин. Фермер хўжаликлари учун 50 
й.гача, яйлов чорвачилиги учун ер май-
донлари 25 й.гача муддатга берилиши 
мумкин. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 
корхона, ташкилот ва муассасаларига
деҳқон ва фермер хўжаликларига ер-
дан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат 
далолатномаси б-н гувоҳланади ҳамда 
ерга эгалик қилиш ҳуқуқининг ҳимоя 
қилиниши давлат томонидан таъминла-
нади. Ер эгаликларига қарашли ерлар-
ни вақтинча фойдаланишга берилганда 
белгиланган муддатдан сўнг тупроқнинг 
унумдорлигини дастлабки ҳолатига кел-
тириб қўйилиши шарт (қ. Ер рекультива-
цияси).
Қ.х.да ердан оқилона фойдаланиш 
мақсадида бошқа ёрдамчи тармоқларни 
ҳам мутаносиб ривожлантириш учун 
экинзор ерлар ажратилади. Бунда алмаш-
лаб экишни жорий этиш чорвачилик, саб-
завотчилик, пиллачилик, боғдорчилик 
каби қўшимча тармоқлар талаби ҳам 
ҳисобга олинади.
Қосимжон Раҳмонов.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling