O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕРЕВАН-3 — ўртапишар бақлажон 
нави. Арманистон Республикаси сабза-
вот ва полиз экинлари селекцияси таж-
риба ст-ясида маҳаллий Ереван навидан 
танлаб олиш йўли б-н яратилган (1950). 


www.ziyouz.com кутубхонаси
78
Ўзбекистонда 1953 й.дан экилади. Шак-
ли чўзиқ, цилиндрсимон, тик ўсади, бўйи 
50—100 см, мевасининг узун 15—30 см, 
кора, бинафшаранг, пишган даврда тўқ 
сариқ, сирти силлиқ. Бир дона меваси-
нинг оғирлиги 195—240 г. Таркибида 
3,2—4,6% канд, 19% аскорбат кисло-
та, витамин Вр В2 бор. Ниҳоллар униб 
чиққандан сўнг меваси 123—139 кунда 
етилади. Ўртача ҳосилдорлиги 400 ц/га 
боради. 
ЕРЕВАН УНИВЕРСИТЕТИ - 1920 
й.да ташкил этилган. Мат., кибернети-
ка, физика, кимё, биол., филол., тарих, 
ҳуқуқшунослик, геол., шарқшунослик, 
фалсафа ва б. ихтисосликлар бўйича му-
тахассислар тайёрлайди. Аспирантура, 
кутубхонаси (1,5 млн.га яқин асар) бор. 
«Илмий асарлар» нашр этади. 7 мингга 
яқин талаба ўқийди. Ташкил этилгандан 
бери 35 мингдан ортиқ мутахассис тайёр-
лади.
ЕРЕВАН ХОНЛИГИ (Эривань хон-
лиги) — Шарқий Арманистондаги хон-
лик (1604—1828). Эронга қарши ўзининг 
миллий озодлик курашида Грузияга, 
кейинчалик Россияга суянган. 1826—28 
й.лардаги Россия—Эрон урушини якун-
лаган Туркманчой шартномаси (1828) га 
кўра Россия империяси таркибига кир-
ган. 
ЕРЕМЯН 
Варшам 
Никитович 
[1897.6(19).12, Тоғли Қорабог, Дарна-
варз қишлоғи — 1963.12.2, Тошкент] 
кино рассоми, график, рангтасвир-
чи рассом. Ўзбекистон халқ рассоми 
(1944). Самарқанд рассомлик мактаби-
да (1918—21), Ўзбекистон Рассомлари 
уюшмаси қошидаги рассомлар малака-
сини ошириш студиясида (1939—40) 
ўқитувчи. 1934 й.дан кинода, 1944 й.дан 
«Ўзбекфильм»да бош рассом. Ижоди-
ни Самарқанд манзаралари акс этти-
рилган этюдлар яратиш б-н бошлаган 
(Самарқанд меъморий обидалари акс 
этган этюдлар туркуми, 1910—50 й.лар). 
Е.нинг кинодаги ижоди («Насриддин Бу-
хорода», 1944; «Тоҳир ва Зуҳра», 1946; 
«Алишер Навоий», 1947 ва б.)
Ўрта Осиё халқлари маданияти ва 
маиший ҳаётини тарихий бадиий ёрити-
лишининг теранлиги, колоритни чуқур 
ҳис қилиниши, композиция ечими б-н 
ажралиб туради. Шунингдек, портрет-
лар («Автопортрет», 1926) чизган, кито-
бларни бадиий безаган (С. Айнийнинг 
«Қуллар», «Эски мактаб» асарларини би-
ринчи бўлиб безаган; «Тожик фолькло-
ри», «Ўзбек халқ эртаклари» ва б.).
ЕРЁМЕНКО Виктор Емельянович 
(1901.24.8, ҳоз. Украина, Николаев ви-
лояти — 1962.9.6, Тошкент) — агроном 
олим, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси 
(1956), проф. (1954). Краснодар қишлоқ 
хўжалиги ин-тини тугатган (1936). Со-
юзНИХИда илмий ходим, бўлим мудири 
(1942—54), Тошкент қишлоқ хўжалиги 
инти умумий деҳқончилик ва қ.х. мели-
орацияси кафедраси мудири (1954—61), 
айни пайтда ЎзССР Қишлоқ хўжалиги 
вазири ўрин-босари (1954—56). Е.нинг 
илмий ишлари ғўза, беда ва б. экинлар 
агротехникаси масалаларига багишлан-
ган. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling