O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0,87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕХИДНАЛАР, ёвуз илонлар, бат-
тол илонлар (Psedechis) — аспидлар ои- ласига мансуб заҳарли илонлар уруғи. Танасининг уз. 3 м гача, тухумдан ти- рик туғади. Асосан майда умуртқали ҳайвонлар б-н озиқланади. 4 (ёки 5) тури бор. 2 тури Янги Гвинеяда, қолганлари Австралияда тарқалган. Е. заҳари орга- низм оқсилларини ивитиш хусусияти- га эга. Заҳарли қора Е. (P. Prophyriacus) кўпроқ маълум. ЕЧИМ — бадиий асар каҳрамонлари ўртасидаги қарама-қаршиликнинг ҳал этилиши. Е. бадиий асарнинг муқаддимасида ҳам, ўртасида ҳам, хо- тимасида ҳам келиши мумкин. Лекин хотима ёки муқаддимадан кескин фарқ қилади, яъни асар воқеаларининг тар- кибий қисмини ташкил этади — асосий воқеалар б-н бевосита боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, асарнинг «тугуни», албатта, муайян Е.ни талаб қилади. Е. воқеаларнинг энг юқори нуқтасидан сўнг бошланади. Mac, «Ўтган кунлар» (Абдулла Қодирий) романида Кумушби- бининг ўлими — асар ечимидир. Отабек- нинг ўлими эса романнинг хотимаси, хо- лос. Чунки, Отабекнинг ўлими асардаги асосий воқеаларга узвий боғлиқ бўлмай, ўқувчига шунчаки ахборот бериш учун хизмат қилади. Детектив йўналишидаги асарларда Е. ҳатто муқаддима ўрнида келиши мумкин (мас, Ўлмас Умарбе- ковнинг «Ёз ёмғири» асари). Е. баъзан асарда бевосита акс эттирилмасдан, ки- тобхон ҳукмига ҳавола этилади. Е. му- аллифнинг бадиий мақсадини рўёбга чиқарадиган самарали воситалардан бири ҳисобланади. ЕШЧАНОВ Турсунбой Бойжано- вич (1940.5.5, Кегайли тумани) — те- рапевт, Ўзбекистон ФА акад. (1995), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1984), Ўзбекистонда хиз- мат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими (1994). Тиббиёт фанлари д-ри (1984). СамТИни тугатган (1965). Ўзбекистон дерматология ва венерология и.т. инсти- тути Қорақалпоғистон филиали (1972— 85), Қорақалпоғистон Клиник ва экспери- ментал тиббиёт и.т. институти директори (1987—90; 1998 й.дан), Корақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири (1990— 97), 1997 й.дан Ўзбекистон ФА вице президента, академиянинг Қорақалпоғистон бўлими Президиуми раиси, Қорақалпоғистон давлат ун-ти фармакология, клиник фар- макология ва патологик физиология ка- федраси мудири. Е.нинг илмий асарлари аллергик касалликларнинг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва давосига бағишланган. Download 0,87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling