O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕФРЕМОВА Клавдия Григорьев-
на (1916.7.11, Перовск, ҳоз. Қизилўрда 
— 2000.12.7, Тошкент) — Ўзбекистон 
халқ артисти (1959). Қирғизистонда хиз-
мат кўрсатган артист (1943). 1936— 41 
й.ларда Кирғизистон ёш томошабинлар 
театрида, 1941—43 й.ларда Пржевальск 
театрида, 1943—47 ва 1951—52 й.ларда 
Фрунзе (ҳоз. Бишкек) драма театрида
1952—2000 й.лар Ўзбекистон академик 
рус драма театрида актриса. Лирик-дра-
матик роллар ижрочиси. Образлари таъ-
сирчан, содда ва самимийлиги б-н аж-
ралиб туради. Энг яхши роллари: Марта 
(«Балиқчининг ўғли»), Люся, Таня, Валя 
(«Саргардонлик йиллари», «Таня», «Ир-
кутск воқеаси»), Холисхон («Паранжи 
сирлари»), Чжоу Фань-и («Тайфун»), 
Алина («Қашшоқ қалб эгаси»), Кольцова 
(«Фавқулодда элчи»), Элейн Бендшаль 
(«Қонли сароб»), Мария («Мария»), Ма-
тица («Учовлон») ва б. 
ЕХИДНАЛАР (Tachyglossidae) — 
тухум қўйиб кўпаювчи сут эмизувчилар 
туркумининг бир оиласи. Калта тум-шуқ 
ваузун тумшуқ Е. уруғига бўлинади. Би-
ринчи уруғнинг 2, иккинчисининг эса 3 
тури бор. Улар орасида Австралия калта 
тумшуқ ехиднаси анча кенг тарқалган. 
Танаси катта, уз. 50 см гача, усти учли 
ниналар б-н қопланган. Оёклари калта ва 
йўғон, тирноқлари бақувват, ер ковлаш-
га мослашган. Думи жуда калта. Жағи 
мугуз тумшуққа айланган, тили узун
чувалчангсимон, тиши йўқ. Урғочисида 
ҳақиқий бачадон бўлмайди. 2 та тухум-


www.ziyouz.com кутубхонаси
95
донининг тухум йўллари клоакага очила-
ди, одатда битта тухум қўяди, бола очиб 
чиққунигача тухумини қорин халтачаси-
да олиб юради. Шарқий Австралия, Янги 
Гвинея ва Тасманияда яшайди. Е. чумо-
лилар, термитлар, чувалчанглар ва б. б-н 
озиқланади. Тунда хаёт кечиради.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling