O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕТТИ МЎЪЖИЗА — қад. ду-
нёда машҳур бўлган меъморлик ва 
ҳайкалтарошлик обидалари. Улканлиги, 
катта маҳорат б-н яратилгани, жозиба-
дорлиги туфайли асрлар мобайнида «Ду-
нёнинг етти мўъжизаси» ҳисобланган: 
1) Миср эҳромлари — йўниб тайёрлан-
ган катта тошлардан пирамида шаклида 
қурилган қад. миср фиръавнларининг 
мақбаралари (мил. ав. 2—3-минг йил-
ликлар). Уларнинг энг йириги — Хеопс 
эҳроми (бал. 146,6 м, асоси 233Х233 м)
нинг ҳар бири 2,5 т лик 2300000 блок 
б-н (баъзи қисмларида 30 т лик блоклар 
ҳам бор) 30 й. мобайнида қурилган, 
гўрхонадан ташқари икки қаватли ибо-
датхонаси ҳам бор; 2) «Семирамида осма 
боғлари» — Оссурия маликаси Семи-
рамида (Шаммурамат) Бобилга махсус 
иншоотлар қурдириб бунёд этган (мил. 
ав. 6-а.); 3) Родос о.даги Артемида ибо-
датхонаси (тахм. мил. ав. 550 й.); 4) Зев-
снинг Юнонистоннинг Олимпия ш.даги 
улкан ҳайкали (тахм. мил. ав. 430 й., 
ҳайкалтарош Фидий олтин ва фил суя-
гидан ишлаган); 5) Родос о. кўрфазидаги 
юнонларнинг қуёш маъбуди Гелиос 
ҳайкали (тахм. мил. ав. 292—280 й., 
ҳайкалтарош Харос мисдан ишлаган); 


www.ziyouz.com кутубхонаси
92
6) Кария шоҳи Мавсол (мавзолей унинг 
номидан) ўзи учун қурган Галикарнас 
(ҳоз. Туркия ҳудуди)даги мақбара — мо-
нумент (тахм. мил. ав. 377— 352 й.); 7) 
Искандария (Александрия) ш.даги улкан 
маёқ (тахм. мил. ав. 280 й., меъмори Со-
страт). Е.м. дан фақат Миср эхромлари 
деярли бутун ҳолда сақланган, баъзила-
ри (Артемида ибодатхонаси, Галикар-
насдаги Мавсол мақбараси)нинг айрим 
бўлакларидан, қолганлари қад. ёзма ман-
балардангина маълум.
«ЕТТИ ЭРКИН САНЪАТ» (лот. 
«septem artes liberates») — ўрта асрлар 
мактабларида ва ун-тларнинг «артистик» 
(тайёрлов) ф-тларида ўргатиладиган ўқув 
фанлари. 2 босқич — тривиум (грамма-
тика, риторика, диалектика) ва квадри-
виум (арифметика, геом., астрономия, 
мусиқа)дан иборат бўлган. «Е.э.с.» антик 
даврдаёқ шаклланган. Ўрта асрлар дав-
рида диннинг ҳукмронлиги ортиши ва 
маданиятнинг инқирози сабабли қад. 
давр олимлари томонидан илмнинг бу 
соҳаларига қўшилган бой мазмун диний 
мақсадда фойдаланиладиган оддий маъ-
лумотларнинг чекланган микдоридан 
иборат қилиб қўйилди. Уйғониш даври-
да и.ч. эҳтиёжлари ортиши туфайли таъ-
лимнинг мазмуни ўзгарди. «Е.э.с»нинг 
дунёвий шакли тикланди. «Е.э.с» тизими 
ўрнини аста-секин мумтоз гимназиялар 
тизими эгаллади.
ЕТТИБЎҒИМ (Aegilops cylindrica) 
— буғдойдошлар (бошокдошлар) оила-
сига мансуб бир йиллик ўт. Пояси тук-
сиз, бўғимларидан эгилган. Барги дағал, 
туксиз ёки сийрак тукли. Бошоғи ци-
линдрсимон, уз. 7—12 см. Бошокчалари 
7—12 та, бошоқпояга биттадан жойлаш-
ган. Май—июнда гуллаб, уруг беради. 
Ўзбекистоннинг чўл ва адир зоналари-
даги бўз тупроқда кўп ўсади, экин маи-
донларининг чеккаларида ҳам учрайди. 
Бошоқлагунча моллар яхши ейди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling