O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕТТИСОЙ 
БОТИҒИ — 
Мирзачўлдаги ботиқ. Гулистон ва Ян-
гиер ш.лари оралиғидаги т.й.дан 10—12 
км шарқ (Дарвозақум)дан бошланиб, 
жан.-шаркдан шим.-ғарбга йўналган. 
Мирзачўлнинг марказидаги Сардоба 
ботиғига бориб туташади. Иккала ботиқ 
ўртасида Катта Шуйбек сувайирғичи 
мавжуд. Уз. 45 км, энг кенгжойи 10—13 
км. Е.б. ўзансимон берк ботиқ бўлиб, 
шим.-шарқда 
Сирдарёнинг 
аллюви-
ал, жан.да Туркистон тизма тоғларидан 
оқиб келувчи сой ва кичик дарёларнинг 
аллюви-ал-пролювиал ётқизиқларининг 
тўпланишидан вужудга келган. Туби-
да дўнгликлар, марзалар (бал. 2—5 м) 
ва пастқамликлар (чуқ. 1—5 м) мавжуд. 
Е.б. 30 м қалинликкача асосан қумлоқ 
ва қумоқ ётқизиқлардан ташкил топган. 
Тупроғи асосан, қатқалоқ ва пўрсилдоқ 
шўрхоклардан иборат, баландроқ дўнг 
ва марзаларда шўртоб оч бўз тупроқ, 
пастқамликларда ботқоқли шўрхоклар 
учрайди. Е.б. га жан.дан ва шим.дан 
суғориладиган ерлардан грунт сувла-
рининг оқими йўналган. Рельефнинг 
ўйдим-чуқурлиги ва шўрхокларнинг кенг 
тарқалганлиги туфайли Е.б. нинг ерлари 
суғориш учун яроқсиз. 
ЕТТИСУВ (қозоқча Жетису) — 
Қозоғистоннинг жан.-шарқий қисми. 
Шим. да Балхаш кўли, шим.-шарқда 
Сассиқкўл ва Олакўл, жан.-шарқда 
Жунғария Олатови тизмаси, жан.да Шим. 
Тяньшан тизма тоғлари ҳамда ғарбда Чу-
Или тоғлари б-н чегараланган. Е. атама-
си Балхаш кўлига қуйиладиган 7 дарё 
(Или, Қоратол, Биён, Оқсув, Лепса, Ба-
скон, Сарқанд)дан олинган. Е.нинг шим.-
ғарбий ва шим. текислик қисми Товқум, 
Сариэшикўтров, Луққум, Ёмонқум каби 
қумли ва қисман шўрхок чўллардан ибо-
рат. Шувоқ-шўра, саксовулзор ва бута-
зорлар, дарё бўйларида тўқайлар, жан.-
шарқида 2000 м гача баландликда барг-
ли ўрмонлар, юқорирокда қарағайзор ва 
альп ҳамда субальп ўтлоқлари бор.
Тарихий манбаларда Е.деганда анча 
катта ҳудуд (Чу дарёси водийси б-н бир-
га) тушунилган. Е. — Марказий Осиё 
маданиятининг қад. марказларидан бири. 
Е.да саклар, кейинчалик усунлар яша-
ган. Мил. 6-а. охирларида Е.да Ғарбий 


www.ziyouz.com кутубхонаси
93
Турк хоқонлиги, кейинчалик туркашлар 
(8-а.нинг ўрталаригача) ва қарлуқлар 
(766 — 940) ҳукмронлик қилишган. Е.ни 
10-а.нинг ўрталаридан Қорахонийлар, 
12-а.нинг 30-й.ларидан Қорахитойлар 
бошқарган. Мўғуллар босқинчилиги 
даври (1219—21)да Е.нинг деҳқончилик 
воҳалари ва шаҳарлари қаттиқзарар 
кўрган. 16-а.да Е.да қозоқларнинг 
Катта жузи ташкил топган. 19-а.нинг 
ўрталарида Россия томонидан босиб 
олинган. 
ЕТТИУРУҒ — ўзбек қипчоқлар тар-
кибидаги йирик уруғлар гуруҳи. Асосан, 
Зарафшон дарёсининг ўрта оқимида, 
қисман Тошкент воҳасида яшаган. Е. 
қозоқ ва қирғизлар таркибида ҳам бор. 
Е. ойтамғали, қўштамғали, сирғали, 
қамчили, жувонли, саманотли, чўмичли 
уруғларидан иборат бўлган. Е. тарки-
бидаги бу уруғ номлари ўзбекларнинг 
бошқа йирик қабилалари таркибида 
ҳам учрайди. Mac, ойтамғали қўнғирот, 
дўрмон, қурамада; қўштамғали-найман, 
юз, Сурхондарё вилоятида яшовчи 
чағатой ва б. қабилаларда. Е. ўзбек халқи 
таркибига сингиб кетган. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling