O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕТТИХЎЖА 
ҚЎЗҒОЛОНИ - 
Қашқарда Офоқхўжа авлодларидан ет-
тита хўжа (Каттахонтўра, Кичикхонтўра, 
Валихонтўра, Таваккалхонтўра ва б.) 
раҳбарлигида манжур ҳокимларининг 
зулмига қарши кўтарилган қўзғолон 
(1846—47). Бу қўзғолонга Тангритоғ 
қирғизлари ҳам қатнашган. Ғалаёнчилар 
30 кунлик жангдан сўнг 1846 й.нинг ку-
зида Қашқар ш.ни эгаллаб, мустақил 
ҳокимият ўрнатдилар. Каттахонтўра 
Қашқар ҳокими деб эълон қилинди. 
Хўжалар Қашқарда Қўқон хонлигининг 
идора тартибини қўлладилар, катта ла-
возимларга Қўқондан келган шахслар-
ни тайинладилар. Айрим бекларнинг 
мол-мулки мусодара қилинган. Бу ҳол 
қўзғолоннинг ривожланишига салбий 
таъсир кўрсатди. Янги ҳокимиятни 
Ёркент, Хўтан вилоятлари қўллаб-
қувватламади. Бундан фойдаланган ман-
жур қўшинлари хўжалар устидан осон-
лик б-н ғалаба қозонди (1847). Хўжалар 
б-н Қўқонга қочган 20 минг кишининг 
кўпчилиги Тирак довони (Қашқар — Ўш 
йўли) дан ўтишда совуқдан ҳалок бўлди.
Ад.: Валиханов Ч. Ч., Собр. соч. [в 
5ти т.], т.2, Алма-Ата, 1962.
ЕТТИШАҲАР УЙҒУР ДАВЛАТИ - 
Хитойдаги Манжур империясига қарши 
миллий озодлик кураши даврида Шарқий 
Туркистонда вужудга келган давлат 
(1864—78). Унинг ҳудуди ҳоз. Шинжонг 
Уйғур Мухтор Ўлкасининг Қулжа (Или 
султонлиги), Олтой, Чугучак вилоятлари-
дан ташқари 7 шаҳарни (Қашқар, Ёркент, 
Хўтан, Кучар, Оқсу, Қорашаҳар, Турфан) 
ўз ичига олганлигидан мазкур мамлакат 
Е.у.д. деб номланган.
1864 й. мустақиллик учун Манжур 
империясига қарши халқ қўзғолонлари 
бошланиб кетган. Қашқарда Сиддиқбек 
бошчилигидаги қўзғолончилар Қўқон 
хонлигилан 
Ёркент 
хонлигининг 
тахт ворисларидан бирини юбориш-
ни сўрайди. Алимқул собиқ Ёркент 
хони Бурқониддин хожанинг набираси 
Жаҳонгир хожанинг ўғли Бузрук хожа-
ни ва унга Ёқуббек қушбегини ҳарбий 
маслаҳатчи қилиб тайинлаб, 50 га яқин 
одамни Қашқарга жўнатади. Бузрук хожа 
1865 й. янв.да Қашқарга етиб келиши 
б-н ўзини хон деб эълон қилади. Аммо 
Бузрук хожанинг қобилиятсизлигидан 
фойдаланиб, аста-секин ҳокимиятни ўз 
қўлига олади. У бошда Бузрук хожа но-
мидан иш юритиб, Ёркент, Хўтан, Ку-
чар хонликларини бирлаштиради. 1870 
й. Урумчи хонлиги қўшилиб, Е. у. д. яна 
ҳам кенгаяди. Мустақилликка эришган-
дан сўнг мазкур давлатда халқларнинг 
иқтисодий аҳволи юксалиб, савдо-ти-
жорат ривожланди. Эски тарихий оби-
далар таъмирланиб, янги бинолар
карвонсаройлар, 
ҳарбий 
иншоотлар 
қурилади. 1877 й. Урумчи вилоятини 
эгаллаган манжурлар катта қўшин б-н 
уруш бошлайди. Ёқуббек русларнинг 
орқа томондан қужум қилиб қолишидан 
ташвишланиб бир қисм кучни Қашқар 
атрофида қолдириб, Қорашаҳарга келиб, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
94
қўшинга қўмондонлик қилади. Аммо 
у кўп ўтмасдан хоинлар томонидан 
заҳар бериб ўлдирилади. Ёқуббекнинг 
катта ўғли Бекқулибек хоин Ниёзбек 
қўшинларини тор-мор қилиб, Ҳокимхон 
тўра қўшинларига зарба берган бўлсада, 
манжурларни бутунлай енголмайди. 1878 
й. Е. у. д. тугатилади.
Ад.: Ходжаев А., Цинская империя, 
Джунгария и Восточный Туркестан, М., 
1979; Исиев Д. А., Уйгурское государство 
Йэттишар, М., 1981.
Абдухолиқ Айтбоев.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling