O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕРНИНГ 
СУТКАЛИК 
АЙЛАНИШИ 
-дунёнинг 
Шим. 
қутбидан Караганда, Ернинг ўз ўқи 
атрофида ғарбдан шарққа томон ёки соат 
стрелкасига тескари айланиши. Е. с. а. 
натижасида кун б-н тун алмашинади; 
сутканинг узунлиги ҳам шунга боғлиқ. 
Ер бир маромда айланмайди; уни Ой ва 
Қуёш тортиши туфайли сутканинг узун-
лиги ҳар юз йилда 1—2 с га тўхтовсиз 
ортиб боради, мавсумий ўзгаришлар 
(ёғинлар ва б.), тектоник жараёнлар ва б. 
натижасида эса сутка узунлиги йил да-
вомида 1—2 с атрофида ўзгариб туради. 
Е. с. а.да Ер ўқининг ҳолати, бинобарин, 
Ернинг геогр. қутблари прецессия ва ну-
тация натижасида ўзгариб туради. 
ЕРСОВУН, тасби (Leotice eversman-
nii) — зиркдошлар оиласига мансуб кўп 
йиллик ўсимликлар туркуми. Ўрта Оси-
ёда 4 тури бор. Пояси тик, 25—50 см. 
Тўпгули мураккаб шингил. Эллипссимон 
ён баргчаларининг уз. 3—12 см. Гули 
сариқ, гулбанди ётиқ, уз. 1,5—3,5 см. 
Уруғи қўнғир, диаметри 5 мм. Е.дан оли-
надиган сапонин пенобетон тайёр-лашда 
ишлатилади. 
ЕР-СУВ ИСЛОҲОТИ - қ. Ўрта Оси-
ёда ер-сув ислоҳоти. 
ЕРТАНА — қ. Илдизпоя. 
ЕРТОМИРЛАР — тоғ 
жинси 
ёриқларини тўлдирган минерал жисм-
лар. Икки йўналишда чўзилган бўлади. 
Тоғ жинсларидаги ёриқларнинг минерал 
моддалар б-н тўлишидан ёки ёриқлар 
бўйлаб минерал моддаларнинг тоғ жин-
си б-н метасоматик ўрин алмашиниши-
дан ҳосил бўлади. Е. оддий — якка ми-
нералли ёриқлар ва мураккаб — ўзаро 
чигаллашиб кетган ёриқлар тўплами, 
майдаланган ёки сланецлашган зо-
налар ҳолида учрайди. Тасбеҳсимон, 
тўрсимон, камерали, линзасимон, шох-
симон, эгарсимон, зинасимон, патсимон 
ва б. хиллари учрайди. Атроф жинслар 
б-н бўлган алоқасига кўра кесиб ўтувчи 
ва қатламли Е. бўлади. Е. узунлиги 1 км 
дан 200 км гача (Калифорниядаги ол-
тин рудали ертомир), чуқ. 3 км дан зиёд 
(Ҳиндистондаги Колар конида). Ўлчами 
ва ётиш шароитига кўра апофиза ва то-
мирчалар шакллари фарқ қилинади. Е. 
б-н кўпчилик минерал хом ашё конлари 
боғлиқ (олтин, қўрғошин-рух рудалари, 
вольфрам, симоб ва б.). Е.нинг геологик 
ва ишланадиган эксплуатация қатлам 
қалинлиги фарқ қилинади. 
ЕРТОШСОЙ — Тошкент вилояти 
Оҳангарон туманидаги сой, Оҳангарон 
дарёсининг ўнг ирмоғи. Чатқол тиз-
масидаги Одамтош довонининг жан. 
ён бағридан бошланади. Е.нинг 60 дан 
зиёд ирмоғи бор, энг йирик ирмоғи 
Қизилчасойдир. Уз. 17 км, ҳавзасининг 
майд. 151 км2. Е. асосан қор, ёмғир ва 
булоқ сувларидан тўйинади. Ўртача кўп 
йиллик сув сарфи 3 м3/сек, сувининг асо-
сий қисми (65—70%) март—июнь ойла-
рида оқиб ўтади. Баъзан сел тошқинлари 
бўлиб, сув сарфи 65 м3/сек гача етади 
(1953.18.5). Е. бўйида Ертошсой қишлоғи 
жойлашган. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling