O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕСЕМУРАТ 
ЖИРОВ 
Нурабул-
ла ўғли (1894 — Қўнғирот тумани 
Ақшанглоқ овули — 1979) — қорақалпоқ 
достончиси. Нурабулла жировтшг ўгли 
ва шогирди. Е. ж. анъанавий достонларга 
ижодий ёндашиб, баъзиларини қайта иш-
лаган, шунингдек, замонавий мавзуларда 
термалар яратган. Қўбизда «Киз мулой-
им», «Бўзатов», «Ушбўй» каби куйлар-
ни маҳорат б-н чертиб ижро этган. Ун-
дан «КЎблон», «Алпамис», «Шаҳриёр», 
«Эдига» достонлари ёзиб олинган.
ЕСЕНБОЕВ 
Зиёд 
Исломович 
(1921.21.6, Қибрай тумани) — жур-
налист, ношир ва жамоат арбоби. 
2-жаҳон уруши қатнашчиси (1939—46). 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мадани-
ят ходими (1967). «Қизил Ўзбекистон» 
газ.да бўлим мудири, масъул котиб 
ва 
муҳаррир 
ўринбосари (1948— 
54), муҳаррир (1961—63). «Тошкент 
ҳақиқати» газ. муҳаррири (1954—61). 
Ўзбекистон давлат матбуот қўмитаси ра-
иси (1963—84), айни пайтда Ўзбекистон 
Журналистлар уюшмаси бошқаруви 
раиси (1962—84). «Мухбир» — «Кор-
респондент» жур. бош муҳаррири 
ўринбосари (1984—90), Ўзбекистон 
Республикаси 
матбуотини 
қўллаб-
қувватловчи жамғарма бошқаруви раиси 
(1993—95). «Ўзбекистон матбуоти» жур. 
бош муҳаррири (1991—2002). Бир қанча 
китоблар ва публицистик мақолалар му-
аллифи. Уч китобдан иборат «Матбуоти-
миз фидойилари» тўпламини тузган ва 
нашрга тайёрлаган. «Эл-юрт ҳурмати» 
ордени (1998), «Жасорат» медали (1995) 
б-н мукофотланган. Беруний номидаги 
Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати 
(1981).
Ас: Брюссель виставкаси хотирала-
ри, Т., 1959; Минг орол мамлакатида, 
Т., 1964; Здравствуй, товарищ книга, Т., 
1972.
ЕСЕНИН Сергей Александрович 
[1895.21.9 (3.10), Рязань вилояти Кон-
стантинов, ҳоз. Есенин қишлоғи — 
1925.28.12, Санкт-Петербург, Москвада 
дафн этилган] — рус шоири. Илк шеърий 
тўплами «Радуница» (1916) даёқ қалб 
ҳолатларини нозиқ туйғуларда беришни, 
табиат б-н боғлиқ руҳий кечинмаларни 
ифодалашнинг устаси, қиш-лоқ ҳаёти, 
халқ тили ва қалбининг билимдони экан-
лигини намойиш этган. 1919—22 й.ларда 
Е. имажинист (ижоднинг мақсадини 
асарнинг мазмунига мос келиши шарт 
бўлмаган образларни ўйлаб топишда деб 
тушунувчи)лар гуруҳида бўлган. «Мо-
сква майхоналари» (1924) ва б. туркум 
шеърларида, «Кора одам» (1925) досто-
нида шаҳар ҳаётининг ярамас томон-
лари, қишлоқни хонавайрон қилаётган 
«тараққиёт» ҳаққоний акс эттирил-
ган. Е. «Анна Снегина» (1925) достони 
ҳамда «Шўро Руси», «Замин дарғаси» 
(1925) тўпламларида «коммуна оёққа 
турғизаётган Рус»ни англашга ҳаракат 
қилса ҳам, ўзини «ўтмишга айланаётган 
Рус» нинг шоири деб билди.


www.ziyouz.com кутубхонаси
87
«Форс тароналари» шеърлар тур-
куми (1924—25) Ҳофиз, Саъдий, Хай-
ём каби Шарқ ижодкорларига чексиз 
ҳурмат-эҳтиром маҳсули сифатида ду-
нёга келди. «Жар» (1916) қиссаси, «Бо-
бил ва Дружок» (1917) ҳикояси, «Темир 
Миргород» очеркида Е. насрий имко-
ниятларини намойиш этди. Е. 1921 й. 
Тошкент ва Самарқанд ш.ларида бўлган. 
«Танланган шеърлар», «Замин дарғаси», 
«Лирика: шеърлар, достонлар» шеъ-
рий тўпламлари Э. Воҳидов томонидан 
ўзбек тилига таржима қилинган (1965, 
1970, 1981). Тошкентда шоирнинг уй-
музейи очилган (1985). Е.нинг шахсий 
хаёти фожиалар ичида кечган. У оғир 
руҳий ҳолатга тушиб қолиб, Санкт-
Петербургдаги меҳмонхоналардан бири-
да ўзини-ўзи ўлдиради. 
ЕСИПОВ Иван Нилович (1901.4.2 — 
Тошкент — 1963.6.10) — опера хонанда-
си (бас), Ўзбекистон халқ артиста (1952). 
Тўлиқ диапазонли, ёқимли овоз соҳиби. 
Москва ва Тбилиси консерваториялари-
да ўқиган. Тошкент рус опера ва балет 
театри (1939—48), Навоий номидаги 
опера ва балет театри (1948— 60) яккахо-
ни. Аловуддин Шоший (А. Козловский, 
«Улугбек»), Борис Годунов (М. Мусорг-
ский, «Борис Годунов»), Иван Сусанин 
(М. Глинка, «Иван Сусанин»), Гремин (П. 
Чайковский, «Евгений Онегин»), Сторо-
жев (Т. Хренников, «Бўронда»), Мефи-
стофель (Ш. Гуно, «Фауст»), Ниликанта 
(Л. Делиб, «Лакме») ва б. партияларни 
маҳорат б-н ижро этган. 
ЕСИПОВ Матвей Акимович (1897, 
Чкалов вилояти — 1968, Самарқанд) 
— театр рассоми, Ўзбекистонда хизмат 
кўрсатган санъат арбоби (1950). Москва 
рассомлик билим юртида таълим олган 
(1918—20). Самарқанддаги «Мусулмон 
агитгуруҳи»да рассом (1921—23). 1923 
й.дан Самарқанд вилоятлараро рус дра-
ма театри, 1924 й.дан Самарқанд вилоят 
мусиқали драма театрининг бош рассо-
ми ҳамда Самарқанд рассомлик билим 
юртида педагог. Дастлаб спектаклларни 
бадиий безашда агитплакат услубидан 
фойдаланган Е. 30-й.ларнинг 2-ярмидан 
спектакллар руҳига мос саҳна безакла-
ри яратган. F. Зафарийнинг «Ҳалима» 
(1931), Хуршиднинг «Фарҳод ва Ширин» 
(1934), «Лайли ва Мажнун» (1955), С. 
Абдулланинг «Тоҳир ва Зуҳра» (1948), 
«Алпомиш» (1950), Абдулла Қаҳҳорнинг 
«Янги ер» (1950), «Оғриқ тишлар» (1955) 
ва б. асарлар асосида яратилган спектак-
лларни бадиий безаган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling