O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕССЕНТУКИ — РФ Ставрополь 
ўлкасидаги шаҳар (1917 й.дан). Т.й. стан-
цияси. Аҳолиси 88 минг киши (1990-й.
лар ўрталари). Кавказ минерал сувлари 
гуру-ҳидаги бальнеологик курорт. Под-
кумок дарёси водийсида, 600—640 м ба-
ландликда жойлашган. Иқлими мўътадил 
континентал. Ёзи илиқ, қиши юмшоқ. 
Июлнинг ўртача т-раси 20°, янв.ники 
—4°. Йилига 520 мм ёғин ёғади. Мине-
рал карбонатли булоклар суви ичилади ва 
қадоқланиб жўнатилади, ессентуки, нар-
зан суви ваннасига тушилади. Тамбукан 
кўлидан келтирилган балчиқ б-н даволаш 
ҳам қўлланилади. Меъда-ичак, жигар, 
жигар ва ўт йўллари, моддалар алмаши-
нуви бузилиши (ортиқча семириш, по-
дагра, қандли диабет) касалликлари б-н 
огриган беморлар даволанади. Е. 1798 
й.да қурилган ҳарбий истеҳком ўрнида 
1839 й.да вужудга келган. Ўша йилдан 
курорт сифатида ривожланмоқда. Озиқ-
овқат (жумладан, минерал сув қадоқлаш) 
ва енгил саноат корхоналари бор. 
ЕСУ МУНКЭ (7-1251) - Чиғатой улу-
си хони (1246—51). Чиғатойнинг ўғли, 
Чингизхоннинг набираси. Улуғ қоон Гу-
юкхон (1246—48) фармонига кўра Қора 
Ҳулагунинг ўрнига улус тахтига унинг 
яқин дўсти Е. М. ўтирган. Рашидуддин-
нинг ёзишича, Е. М. ичкиликка шу қадар 
майл қўйганки, нафақат давлат ишлари 
б-н, балки ўзининг ўрдаси ишлари б-н 
ҳам шуғуллана олмай қолган. Барча иш-
ларни хотини Тукаши бошқарган. Е. М. 
Мўғуллар давлатита Мункенинг улуг 
қоон бўлишига қарши чиққан. Е. М. 
1251 й.ги қурултойга келганида Мунке 
тарафдорлари томонидан қўлга олиниб, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
88
Ботухон ўрдасига юборилган. Боту Е. 
М.ни юртига қайтариб юборган, Қора 
Ҳулагунинг беваси Орқина хотун эса уни 
қатл этган.
ЕТАРЛИ АСОС ҚОНУНИ - ҳар бир 
фикрнинг асосли, исботланган бўлиши, 
бошқа фикрлар б-н зарурий боғлиқлиги 
ҳақидаги мантиқий қонун.
Унда қар қандай чин фикр асос-
ланган бўлмоғи, яъни унинг чинлиги 
бошқа чин фикр б-н асосланган, ундан 
мантиқий келиб чиққан, у б-н исботлан-
ган бўлиши лозим. Акс ҳолда фикрдаги 
изчиллик, мантиқий тартиб бузилади. 
Е.а.қ. объектив муносабатларни, хусу-
сан, борлиқдаги сабабий боғланишларни 
акс эттириш асосида шакллангандир. 
Мас, қирда буғдойнинг яхши кўкариши, 
мўл ҳосил бериши ёмғирнинг ўз вақтида 
ёғиб туришига боғлиқ. Ёмғир ёғиши бу-
лутнинг пайдо бўлиши ва тўпланишига, 
бу эса, ўз навбатида, ердаги сувларнинг 
етарли даражада буғланишига боғлиқ. 
Демак, сабаб ва оқибат мавжудлиги 
мутлақо ўзгармас хусусият эмас. Бироқ, 
оламда ҳар бир нарса ва ҳодиса сабаб ва 
оқибат шаклида кўриниши мумкин, чун-
ки тайин нарса ва ҳодисалар эмас, уму-
мий боғланиш, ўзгариш, ривожланиш 
абадийдир. Е.а.қ. объектив реалликни 
тўғри акс эттириш, жумладан фаннинг 
ривожланиши учун катта аҳамиятга эга.
ЕТИМ — 1) ота-онаси ёки улардан 
бири ўлган бола. Халқ ўртасида ота-
онаси вафот қилиб ёлғиз қолган бола 
«чин Е.», онаси б-н қолган бола «гул 
Е.», отаси б-н қолган бола «шум Е.», 
айрим ҳолларда отаси ҳамда онаси то-
монидан ташлаб кетилган болалар «ти-
рик Е.» деб аталган. Жаҳонда кўпгина 
халқларда бўлгани каби, Ўрта Осиё 
халқларида ҳам бола Е. қолган бўлса, 
уларни қариндошлари ёки ҳамқишлоқ-
маҳалладошлари ўз қарамоқларига олиб 
тарбиялаганлар (улар «асранди бола» 
деб аталган). Ўзбекистон Республикаси 
Е. ва каровсиз болалар тарбиясини ўз 
оталиғига олган, махсус меҳрибонлик 
уйлари, тарбияхона (интернат)лар таш-
кил этилган; 2) Туркистон ўлкасида ёш-
лигидан бой хўжаликларга ёлланиб иш-
ловчи қарол, хизматкор. Бундай Е. чорва-
дорларга бир йил, деҳқонларга 8—10 ой 
муддат б-н ёлланар эди. Агар Е. пода бок-
са, унинг ҳақи 6—8 қўй, ёзлик ва қишлик 
кийим, кундалик овқат, деҳқончилик иш-
ларида эса 4—5 ботмон ғалла (ёки 120—
150 танга пул), ёзлик кийимдан иборат 
бўлар эди. Шартлашилган муддат тамом 
бўлгач, Е. ҳақини олиб кетиши ёки янги 
муд-датга ёлланиши мумкин эди. Чорва-
нинг йўқолиши ёки ўлиши, табиий офат 
натижасида етган зарарни тўлаш Е. гар-
данига тушган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling