O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
ЕРТУТ — қ. Қулупнай ЕРТЎЛА
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕРТУТ — қ. Қулупнай
ЕРТЎЛА — 1) қад. ерни ўйиб қурилган турар жой; бошпана. Тўртбурчак, думалоқ шаклда қурилган, баъзилари эса ердан бир оз юқори кўтарилиб, томи ёғоч б-н, унинг усти- га шох-шабба ва тупроқ ташлаб ёпил- ган; ўртасида ўчоқ, девор ёнларида www.ziyouz.com кутубхонаси 85 тахта ёки тупроқдан қилинган супача- лар бўлган. Юқори палеолит давридан бошлаб бошпана сифатида кенг фойда- ланилган; ҳозир ҳам ўзлаштирилаётган ерларда, уруш ҳаракатлари кетаётган жойларда учраб туради; 2) уйлар та- гига ер сатҳидан 1,5 м ва ундан ортиқ чуқур қилиб қуриладиган хоналар. Е.дан маҳсулотлар сақланадиган омбор сифа- тида ва б. мақсадларда фойдаланилади. ЕРЧОЙ (Orthurus kokanicis) — раъ- нодошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт, бўйи 45 см ча. Бўғиз барглари оддий, поядагилари қисқа бандли ёки банд- сиз. Гуллари сариқ, 2—7 тадан.бурма тўпгулга йиғилган. Меваси — мураккаб, писта, Ўзбекистоннинг тоғли туманла- рида ўсади. Е.нинг ер остки қисми тар- кибида геин гликозиди, 0,42% гача эфир мойи, 36% дан ортиқроқ ошловчи модда- лар, органик кислоталар ва б. бор. Эфир мойининг 85% часи эвгенол. Е. халқ та- бобатида тиш касалликларини даволаш ва оғриқни қолдиришда, дамлама ва экс- тракти меъда-ичак касалликларини даво- лашда ишлатилади. ЕРҚАЛАМПИР, хрен (Armoracia) — карамдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик тури, сабзавот эки- ни. Евросиёда 2 тури бор. Оддий Е. (А. rusticana) — Европа, Ҳиндистон, АҚШ, Хитой, Ўрта Осиёда экилади (илдизида С витамини, эфир мойлари, фитонцидлар бор). Истеъмол учун йўғон этли илдизпо- яси (зиравор сифатида) ва барги ишлати- лади. Тупи сербарг. Барги яшил, чўзиқ, тўп-тўп бўлиб ўсади. Илдизи тупроққа 80—100 см гача кириб боради, илдиз- пояси эса тупроқнинг 30 см гача бўлган қисмида жойлашади. Е. юқори ҳароратга чидамли, намга талабчан. Илдиз по- яларидан тайёрланган қаламчалардан (уз. 15—20 см, йўғонлиги 1 — 1,5 см) кўпайтирилади. Кузда қаламчалар ертўла ёки иссиқхоналарда сақланади. Эрта баҳорда ёки авг. ойида далалар- га қаторлаб ёки қўш қаторлаб экилади. 1 га майдонга 40—55 минг кўчат кета- ди. Кузда ўсув даври тугагач, илдизме- валари кавлаб олинади. 120—150 ц/га илдизпоя ва 350—400 ц/ га барг олина- ди. Е. илдизи ва баргида турли минерал тузлар, витаминлар ва аччиқ таъм берув- чи синергии гликози-ди мавжуд. Ундан ошқозон касалликларини даволашда фойдаланилади. Е. ўзига хос ўткир ҳид ва хушбўй таъм беради. Озиқ-овқат са- ноатида, турли маҳсулотларни (помидор, бодринг ва б.) тузлашда ишлатилади. Валковский, Атлант, Суздаль навлари экилади. Ўзбекистонда шахсий томор- каларда, фермер хўжаликларида етиш- тирилади. Ўтлоқ Е. (A. sisymbrioides) — ёввойи ҳолда учрайди. Илдизи истеъмол қилинади. Дилором Ёрматова. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling