O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕРНИНГ ГЕОГРАФИК ҚОБИҒИ - қ. Географик қобиқ. ЕРНИНГ МАГНИТ МАЙДОНИ
ЕРНИ МУСОДАРА ҚИЛИШ -
давлатнинг ерни эгаларидан мажбу- рий равишда, бирон-бир ҳақ тўламай тортиб олиши. Мас, 18—19-а.лардаги инқилоблар давомида Ғарбий Евро- па мамлакатларида заминдорларнинг ерлари мусодара этидди. 1917 й. окт. тўнтариши натижасида хам шундай ер- лар тортиб олиниб, давлат («умумхалқ») мулки деб эълон қилинди ва деҳқонларга фойдаланиш учун берилди. 1928— 29 й.лардан бошлаб эса собиқ Иттифоқда (жумладан Ўзбекистонда) деҳқон хўжаликларини «ёппасига коллектив- лаштириш», «қулоқларни синф сифати- да тугатиш»дан иборат сталинча сиёсат юритилди. Оқибатда ўн минглаб ўрта ҳол ва бой деҳқонларнинг ерлари тортиб олиниб, жамоа хўжаликлари ихтиёрига зўрлаб ўтказилди. Омилкор деҳқонлар ер-сув мулкларидан мажбурий тарзда маҳрум этилиб, кўплари мамлакатнинг узоқ жойларига кўчириб юборилди. Mac, 1930 й. окт. ойига келиб 115231, 1931 й.да 265795 деҳқон оилалари Шимол, Урал, Сибирь ва Қозоғистон минтақаларига жўнатилди. 200—250 минг «қулоқ» ўз оиласи б-н ерини, мулкини ташлаб қочиб, шаҳарларга кўчиб ўтди. Шу тариқа жами 1 — 1,1 миллион деҳқон хўжалиги ерла- ридан мосуво бўлиб, бутунлай тугатилди. ЕРНИНГ ГЕОГРАФИК ҚОБИҒИ - қ. Географик қобиқ. ЕРНИНГ МАГНИТ МАЙДОНИ - қ. Ер магнетизми. ЕРНИНГ МЕТЕОРОЛО- ГИК СУНЪИЙ ЙЎЛДОШЛАРИ - булут қатламининг атмосферада тақсимланишини кузатиш, Ер сирти ва атмосферанинг иссиклик нурланиши- ни ва Қуёшнинг қайтган радиациясини ўлчаш учун мўлжалланган аппаратлар. Об-ҳавони олдиндан айтиш учун мете- орологик маълумотлар олиш мақсадида фойдаланилади. Мас, «Космос», «Мол- ния» типидаги сунъий йўлдошларнинг баъзилари, «Метеор»; америка сунъий йўлдошлари — «Тирос», «Нимбус» ва б. www.ziyouz.com кутубхонаси 83 Булар, одатда, 500—1200 км баландликда учади. Е.м.с. й.га ўрнатилган асбоблар ёрда- мида Ернинг ёруғ томонидаги булутлар расмга туширилади ва Ерга узатилади. Ернинг қоронғи томонидаги булутлар- ни ҳам улар ёрдамида аниқлаш мумкин. Бунда инфрақизил нурлардан фойда- ланилади. Е. м. с й.даги баъзи асбоблар б-н Ерга ва атмосферага келаётган ҳамда чексиз фазога чиқиб кетаётган радиация ўлчанади. Шу асосда иссиқлик баланси ҳисобланади. Е. м. с й. ёрдамида океан суви сатҳи, ер юзаси ва атмосферанинг ҳар хил қатламларидаги ҳаво т-раси на- млиги ўлчанади. Океан, чўл ва тоғларда метеороло- гик ст-ялар кам бўлганидан бу ерлар- нинг иқлими кам ўрганилган. Е. м. с й.дан олинган маълумотлар ёрдамида шу ҳудудларнинг иқлими ҳам ўрганилади. Денгиз музининг биринчи расми Е. м. с й. ёрдамида олинган (1960). Қор ва муз сохаларининг фаслларга боғлиқ равишда ўзгариш хариталари тузиб чиқилган. Е. м. с й. ёрдамида циклонлар ўрганилади. Космонавтлар ҳам Ернинг об-ҳавосини кузатишади, булутлар, қор ва муз- лик соқалари, дарё ва океанлар, чўл ва тоғларнинг турли ранглардаги расмлари- ни олишади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling