O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕТИМКАЛОС ТИЗМАСИ
ЕТИМ ТОБУЛҒИ (Spiraea pilosa)
-раънодошлар оиласига мансуб бута. Бўйи 30—70 см. Барглари оддий, теска- ри тухумсимон, баъзан ромбсимон, бўйи 4—20 мм, эни 3—18 мм, тукли. Гуллари соябонсимон ёки қалқонсимон тўп гул да жойлашган. Июнь — июлда гуллайди. Ме- васи авг.да етилади. Тоғ ён бағирларида, арчазор ва ёнғоқзорларда, шағалли очиқ ерларда ўсади. Ўзбекистонда Тош- кент вилоятининг тоғли туманларида тарқалган. Е. т. ширали ва манзарали ўсимлик хисобланади. ЕТИМКАЛОС ТИЗМАСИ - Сур- хондарё вилоятидаги Сурхон-Шеробод қатор тепалари таркибига кирувчи тизма. Энг баланд жойи 1216 м. Уз. 8—10 км. Жан.-ғарбдан шим.-шарққа йўналган. Шим.-ғарбий ён бағри анча тик. Жан.- шарқий ён бағри ётиқроқ, қуруқ сой ва тор даралар б-н ўйилган. Е.т. бўр ва па- леогеннинг қумтош, алевролит, оҳактош ва гипсидан ташкил топган. Айрим жой- ларда дағал тўқ бўз тупроқлар ювилиб кетганлиги туфайли туб жинслар очилиб қолган. Ён бағирларда қўнғирбош, илоқ, эфемероидлар, шунингдек, шаир б-н бир- га тоғ шувоғи, биюрғун, шўра, гулхайри, оққурай кенг тарқалган. Е.т. яйлов сифа- тида фойдаланилади. ЕТИМТОҒ, Етимтов, Етимчўққи — бошқа тоғлардан ажралиб турган якка тоғ, чўққи; атрофидаги тоғлар емирилиб кетган кўҳна тоғли р-нларда кўп учрай- www.ziyouz.com кутубхонаси 89 ди. Қизилқумда Етимтоғ деган тоғ бор. ЕТИМТОҒ — Марказий Қизилқумдаги қолдиқтоғ. Овминзатов б-н Томдитов тоғлари оралиғида жой- лашган. Энг баланд жойи 622 м. Уз. 18 км. Жан.-ғарбдан шим.-шарққа йўналган. Шим.-ғарбий ён бағри тикроқ. Е. герцин орогенезида кўтарилган, девон ва кар- бон даврларининг оҳактош ва кремнийли сланецларидан таркиб топган. Тоғ эта- клари кенг пролювиал шлейфдан иборат. Ён бағирлари қуруқ сой ўзанлари б-н парчаланган. Туб жинслар нураган жинс парчалари б-н кўмилиб кетган, фақат сойларнинг кучли ўйилган жойлари ва сувайирғич қисмида усти очилиб қолган. Иқлими кескин континентал, йиллик ўртача т-ра 13°, йиллик ёғин миқдори 100—150 мм. Этаклари бўр ва палеоген- нинг чўкинди жинслари б-н қопланган. Қўнғир бўз тупроқларда боялич, кейреук, шувоқ, изен, биюрғун ўсади. Яйловларда қоракўл қўйлари боқилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling