O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕРҚЎРҒОН — қад. шаҳар харо-
баси (мил. ав. 9—8-а.лар — мил. 6-а.). Қарши ш.дан 10 км шим.да жойлашган. Тарихий манбаларда Бахл, Боло, Валаам, Нашеболо деб тилга олинган. Е.да даст- лаб Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзолари (Л. И. Зимин, И. Каста- нье), кейинчалик археологлар А. И. Тере- ножкин (1946), С. К. Кабанов (1946—72 танаффус б-н), Я. Ғуломов (1959—64), М. Е. Массон (1963—64) текширишлар олиб борган. 1973 й.дан Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг Қашқадарё экс- педициям казиш ишлари олиб боради. Е. харобаси калъа ва шаҳристондан иборат бўлиб, умумий майд. 150 га, буржлар б-н мустаҳкамланган 2 қатор мудофаа девори б-н ўралган. Ички девори (бал. 8 м гача) бешбурчак тархли бўлиб, тахм. 40 га майдонни ураган атрофи хандақ бўлган. Унда қалъа, сарой мажмуаси, ибодатхона, кулоллар маҳалласи, турар жойлар ва б. жойлашган. Кулоллар маҳалласидан бир неча хона, устахона қазиб очилган, унинг тагидан энг қад. мудофаа девори крлдик- дари топилди (мил. ав. 8—7-а.лар). Ибо- датхона целла (саждагоҳ), бир неча ки- чик хона ҳамда айвондан иборат бўлган. Шаҳар иккинчи қатор деворлари ичидан дахма, мақбара, темирчилар маҳалласи кавлаб ўрганилган. Қазиш вақтида со- пол идиш (хум, хумча, ҳўқача, косалар, www.ziyouz.com кутубхонаси 86 това, қозон, тоғора, қадаҳ ва б.), диний маросимларда ишлатиладиган асбоблар, маъбудаларнинг сопол ҳайкалчалари, Нахшаб тангаси (3—6-а.лар), сугд ёзуви намуналари, мухр нусхаси топилган. Ад.: Исамиддинов М. X., Сулейманов Р. X., Еркурган, Т., 1984; Сулейманов Р. X., Древний Нахшаб, Т., 2000. Рустам Сулаймонов. ЕСБЕРГЕН — Қорақалпоғистон Ре- спубликаси Шуманай туманидаги кўл. Есбергеншағанақ қишлоғидан 3 км жан. да, Амударёнинг чап кайирида, 68 м ба- ландликда жойлашган. Амударёдан тош- ган сувлар ва сизот сувларидан тўйинади. Сувга тўлган пайтда майд. 128 га, чуқ. 1—1,5 м бўлади, суви озайганда эса кўл анча кичрайиб қолади. Е. қирғоғи ва май- донида қамиш, қўға ўсади. ЕСБЎЛАЕВ Амангелди Кушекбаевич (1945.14.2, Томди тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Ўзбекистон жисмоний тарбия ин-тини тугатган (1968). 1968 й.дан Томди ту- манидаги 1-мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси. У ўз ўқувчиларини соғлом ва бақувват бўлиб ўсиши учун дарсларда турли машқлардан фойдаланади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling