O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi



www.ziyouz.com кутубхонаси
1
ЎЗБЕКИСТОН 
МИЛЛИЙ 
ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Е
ҲАРФИ
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси»
Давлат илмий нашриёти
ТОШКЕНТ
Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа, танишиб чиқиш мақсадида 
фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадда фойдаланиш (сотиш, 
кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.
E — ўзбек-кирилл алифбосининг ол-
тинчи ҳарфи. «Й» ва «э (е)» товушлари 
бирикмасини ифодалайди (мас, йетти). 
Ўзбек адабий тилида ўрта кўтарилишдаги 
тил олди, ярим тор, лабланмаган, унли то-
вуш. Ўрхун-Енисей, туркий (уйғур) ёзув 
ёдгорликларида учрамайди. Соф ўзбек 
сўзларида, асосан, сўз боши ва бўғин бо-
шида (ер, ел ва б.) учрайди. Бошқа тил-
лардан ўзлашган сўзларда сўз охирида 
ҳам келади (мас, бульдозер ва б.). Сўз бо-
шида й+е ва сўз ўртасида э шаклида та-
лаффуз қилинади: ел им (й+елим), едим 
(й+е-дим). Жаҳон ёзуви тарихида туркий 
халқлар, шу жумладан, ўзбек халқи учун 
умумий бўлган ёзувларда Е ҳарфи ўзига 
хос шаклдадир.
ЕВГЕНИЙ САВОЙСКИЙ (Eugen 
von Savoyen) (1663.18.10, Париж — 
1736.21.4, Вена) — шаҳзода, Австрия 
саркардаси. 17-а.нинг 90-й.ларида Ита-
лияда француз қўшинларини бир неча 
марта енгган; туркларни 2 марта (1697, 
1716) мағлубиятга учратган; Испания 
тахти ворислиги учун бўлган жангларда 
(шу жумладан, Мальплаке ёнида) фран-
цуз ва француз-бавар қўшинлари усти-
дан ғалаба қозонган; лекин Денен ёнида 
мағлубиятга учраган. 1703 й.дан импера-
тор қошидаги ҳарбий, кейинчалик мах-
фий кенгаш раиси. Унга ғалабалари учун 
генералиссимус (1697) ҳарбий унвони 
берилган. 
ЕВГЕНИКА (юн. eugenes — яхши 
зурриёт) — одам саломатлиги ирсияти 
ва уни яхшилаш тўғрисидаги таълимот. 
Е.нинг тамойиллари биринчи марта 1869 
й. инглиз палеонтологи Ф. Гальтон томо-
нидан ишлаб чиқилган. У келгуси авлод 
ирсий хусусиятлари (саломатлиги, ақли, 
қобилияти, иқтидори) нинг яхшилани-
шига таъсир этишни ўрганишни таклиф 
этган. Е.га қизиқиш айниқса 20-а.нинг 
l-чорагида генетиканинг жадал суръатлар 
б-н ривожланиши ҳамда одам белгила-
рининг ирсийланиши тўғрисида кўплаб 


www.ziyouz.com кутубхонаси
2
далиллар тўпланиб бориши б-н ошиб 
кетди. Илғор олимлар (Ф. Гальтон, Г. 
Меллер, Н. К. Кольцов) Е. олдига инсон-
парварлик вазифасини қўйишган эди. Ле-
кин Е. ғояларидан кўпинча ирқчиликни 
оқлаш (мас, фашизм ирқчилик ғояси) 
мақсадларида фойдаланилганлиги ту-
файли илмий ғоя ва тушунча сифати-
да Е.нинг обрўси тушиб кетди. Ҳозир 
Е.нинг кўпгина муаммолари, айниқса 
инсоннинг ирсий касалликларига қарши 
кураш масалалари одам генетикаси, 
жумладан, тиббий генетика доирасида 
ўрганилади.
ЕВДОКС Книдлик (Eudoxos Knidios) 
(тахм. мил. ав. 408—355 йиллар) — 
юнон математиги ва астрономи. Мил. 
ав. тахм. 380 й. Мисрга саёҳат қилиб, у 
ерда астрономия ва мат. бўйича маълу-
мотлар тўплади. Она юрти Книд ш.да 
математиклар ва астрономлар мактабини 
ташкил қилди, расадхона қурди, сайёра-
лар ҳаракатининг математик назарияси-
ни ишлаб чиқишга уринди. Нисбатлар 
назариясини ва унга асосланган олтин 
кесим қоидасини ҳамда қамраш усули 
деб аталган усулни яратди. Шу усул ёр-
дамида пирамида ҳажми у б-н бир хил 
асос ва баландликка эга бўлган призма 
ҳажмининг учдан бирига тенг, деган тео-
ремани исбот қилди. Е. асарлари бизгача 
етиб келмаган. 
ЕВЕНКО Виктор Иванович (1925.2.3, 
Тошкент — 1986.19.8) — график рас-
сом, Ўзбекистон халқ рассоми (1967). П. 
Беньков номидаги Республика рассомлик 
билим юртида таълим олган (1946—50). 
Рассомлик фаолиятини 2-жаҳон уруши 
фронтларида бошлади. Ўзбек халқининг 
тарихи («Бек келаяпти», 1954), меҳнати 
(«Қарздорлиги учун», 1954; «Ҳосил» 
1955)га бағишланган асарлари бор. 50-й.
ларнинг охирларидан, асосан, графикада 
ижод қилди. Бир қатор бадиий асарлар-
ни безади (Р. Файзийнинг «Чўлга баҳор 
келди» қиссаси, А. Алматинскаянинг 
«Зулм», Ойбекнинг «Қутлуғ қон», Асқад 
Мухторнинг «Опа-сингиллар» роман-
лари ва б.), долзарб мавзуларда пла-
катлар яратди («Тинчлик ва дўстлик», 
1957; «Одамлар, тинчликни сақланг», 
«Пахта», 1966; «Нейтрон бомбасига йўл 
йўқ», 1979; «Оқ олтиннинг юксак сифати 
учун», 1981 ва б.), жамоат бинолари ин-
терьерларини, кўргазма ва байрамларни 
безатишда самарали ишлади.
ЕВКЛИД, Эвклид (Eukleides) (мил. 
ав. 3-а.) — юнон математиги; мат., оптика, 
механика, мусиқага оид асарлар муалли-
фи. Е. асли тир (Ливан)лик бўлиб, Искан-
дарияда яшаб, ижод этган ва у ерда ўз ил-
мий мактабини яратган. Асосий матема-
тик асари — «Негизлар». Унда Е. ўзигача 
Юнонистонда тўпланган бой математик 
материални мантиқий тартибга тушир-
ган, мат.нинг келгуси тараққиётига асос 
солган. Бу асар мат. тараққиётида муҳим 
ўрин тутди. «Шаклларни бўлакларга 
бўлиш тўғрисида» асарининг арабча тар-
жимаси сақланиб қолган (яна қ. Евклид 
геометрияси, Евклид «негизлари»). 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling