O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕВРОПА КЎМИР ВА ПЎЛАТ БИР- ЛАШМАСИ
- ЕВРОПА МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЕВРОПА КОСМИК АГЕНТЛИ-
ГИ (ЕКА) — Европадаги 10 та дав- лат ўртасида тузилган халқаро ташки- лот; 1975 й.да тузилган. Коммерция ва хўжалик-амалий ишларга мўлжалланган космик аппаратларни ишлаб чиқади. ЕКА кос-мик аппаратларнинг учиши- ни кузатиш станциялари тармоғига эга. Уларни бошқариш маркази Дармштадтда (Германия) жойлашган. ЕВРОПА КЎМИР ВА ПЎЛАТ БИР- ЛАШМАСИ — Европа ҳамжамиятини ташкил этган мамлакатларнинг кўмир ва пўлат умумий бозорини бошқарган биринчи раҳбар орган. 1950 й.да Фран- ция ташқи ишлар вазири Р. Шуман та- клиф этган режага асосан 1951 й.да кўмир, темир рудаси қазиб олиш, пўлат и. ч.ни ривожлантириш мақсадида таш- кил этилган. Дастлаб бирлашмага Ев- ропа ҳамжамиятининг олти мамлакати (Франция, Германия, Италия, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург) кирган, кейинчалик Европа Иттифо-қмнинг бошқа аъзолари ҳам қўшилди. Ғарбий Европада қазиб олинадиган деярли барча тошкўмирни, чўян ва пўлат эритишнинг 90%ни, темир рудаси қазиб олишнинг 90%ни назорат қилади. ЕВРОПА МАРКАЗИЙ БАНКИ (ЕМБ) — Европа валюта иттифоқининг асосий муассасаси. Европа Иттифоқи қарорига кўра 1998 й. 1 июнда таш- кил этилган. Бошқаруви Германиянинг Франкфурт-Майн ш.да жойлашган. Асосий вазифаси ягона валюта — евро- ни муомалага киритган Европа валюта иттифоқига аъзо мамлакатлар пул сиё- сатини амалга оширишдан иборат. ЕМБ тизими икки босқичли бўлиб, юқори босқичда ЕМБ ва қуйи босқичда Евро- па иқтисодий ва пул ҳамжамиятига аъзо мамлакатларнинг миллий Марказий бан- клари туради. Бу Марказий банклар айни пайтда ЕМБ б-н бирга Европа Марказий банклари тизимини ҳосил қилади. ЕМБ www.ziyouz.com кутубхонаси 14 ва миллий Марказий банклар бошқа ҳар қандай Европа ёки миллий органлар- нинг кўрсатмаларидан фойдаланмайди ёки уларга амал қилмайди. Банк барча ҳисоб-китобларни еврода олиб боради ва унинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 1999 й. 1 янв.дан бош- лаб пул сиёсатини тартибга солиш ЕМБ бошқарувчилари Кенгашининг мутлақи ваколатига киради. Миллий Марказий банклар бошқарувчилари Кенгаш аъзола- ри ҳисобланади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling