O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ
ЕВРОПА ПАРЛАМЕНТИ - Европа
Иттифоқи муассасаларидан бири. Уни Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар фуқаролари тўғридан-тўғри сайловлар орқали 5 й. муддатга сайлайди. Бунда давлатларнинг аҳоли сони ва Иттифок, доирасидаги улуши ҳисобга олинади (мас, Германия 99 мандатга, Франция, Италия, Буюк Британия — 87 тадан, Испания — 64 ва ҳ. к. мандатга эга). Е. п.нинг ҳар ойда бўладиган сессиялари Страсбур (Франция)да, фавқулодда маж- лислари — Брюссель (Бельгия)да ўтади. Бу шаҳарларда Е. п. қўмиталари ишлай- ди, котибияти — Люксембург ш.да. ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ (ЕТТБ) (The European Bank for Reconstruсtion and Development) — Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари, шунингдек, МДҲ га аъзо мамлакатларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга ёрдам кўрсатувчи халқаро банк. 1990 й.да 42 аъзо мамлакат ҳукуматлари томонидан 10 млрд. экю маблағ б-н ташкил этил- ган. 1991 й.дан фаолият олиб боради. Штаб-квартираси Лондонда. ЕТТБ бо- зор иктисодиётига ўтиш даврида бўлган мамлакатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар (давлат мулки ва корхона- ларини хусусийлаштириш ҳамда моно- полиядан чиқариш; тадбиркорликни ривожлантириш; и. ч., хизмат кўрсатиш ва молия секторларига инвестициялар- ни жалб этиш; капитал бозорини шак- ллантириш ва ҳ. к.)га молиявий ёрдам кўрсатади ва уларнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига тезроқ қўшилишига кўмаклашади. Банк кичик ва ўрта биз- несни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркор- лар синфини шакллантириш масалала- рига катта эътибор беради, транспорт, энергетика, и. ч. соҳаларидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялаш- да иштирок этади. Банк ресурсларининг камида 60% хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари ёки хусусий сектор корхоналарига, 40% инфратузилма ёки бошқа лойиҳаларга йўналтирилади. 1997 й.да банк томонидан Европа Иттифоқи б-н ҳамкорликда молиявий таъминлаган лойиҳалар қиймати 240 млн. экюни таш- кил этди. Ўзбекистон 1992 й. бошида ЕТТБга аъзо бўлди ва шу йили Тошкент ш.да унинг ваколатхонаси очилди. 1993 й.дан Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оши- ришда иштирок эта бошлади. 1994 й. 10 янв.да ЕТТБнинг Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига лойиҳаларни молиялаш масалалари бўйича салбий га- ров шартларини бекор қилди. ЕТТБ Ўзбекистонда молиявий сектор ва банк инфратузилмасини ривожланти- риш, энергетика мажмуи, туризмни ри- вожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, бозор инфратузилма- сини шакллантириш, табиий ресурелар- ни узлаштириш, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатнинг бошқа тармоқларини тараққий эттириш каби етти йуналиш- да фаолият юритади. ЕТТБ Фарғона нефтни қайта ишлаш з-дини жиҳозлаш (умумий қиймати 81,5 млн. экю); энер- гетика и. ч. қувватларини ошириш ва Сирдарё ГРЭСнинг халқаро андозаларга мувофиқлигини таъминлашга қаратилган (умумий қиймати 25,2 млн. экю) ва Тош- кент халқаро аэропортини таъмирлаш, шунингдек, хавфеизликни ошириш учун махсус жиҳозлар сотиб олиш (умумий қиймати 43,5 млн. экю) лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ажратди. Ҳоз. вақтда Ўзбекистонда ЕТТБ иш- тирокида умумий қиймати 1 млрд. АКД1 долларидан ортиқ бўлган 15 лойиҳа ама- www.ziyouz.com кутубхонаси 15 лиётга жорий этилмоқда (бунда банкнинг бевосита молиялашдаги улуши 597,7 млн. АҚШ долларига тенг). Хусусан, ЕТТБ томонидан Ўзбекистонда урта ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида 120 млн. АҚШ долларидан иборат кредит берилди. Шундан 60 млн. АКШ доллари ҳукумат кафолатисиз Ўзбекистон Респу- бликаси Ташқи иқтисодий фаолият мил- лий банкига, 60 млн. доллари эса ҳукумат кафолати б-н бошқа тижорат банкларига берилган (2001). Ашур Қодиров. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling