O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕВРОПА КЕНГАШИ
ЕВРОПА
ИҚТИСОДИЙ ҲАМЖАМИЯТИ (ЕИҲ) — минтақавий интеграция ташкилотларидан бири. 1957 й.да Рим шартномасига кўра тузилган, баъзида «Умумий бозор» деб ҳам атал- ган. Дастлаб Европадаги 6 мамлакат (Франция, Германия, Италия, Бельгия, Нидерландия, Люксембург) ташкилот аъзоси бўлган, кейин Буюк Британия, Да- ния, Ирландия (1973 й.дан), Греция (1981 й.дан), Испания, Португалия (1986 й.дан) қўшилган. ЕИҲ қитъада — иқтисодий тараққиёт даражасини кўтариш йўли б-н ягона иқтисодий маконни вужудга кел- тиришга хизмат қилди. 1993 й. Европа Иттифоқига таркибий қисм бўлиб кирди. ЕВРОПА КЕНГАШИ (ЕК) - Ев- ропа давлатларининг ҳар томонлама ҳамкорлик қилишига кўмаклашувчи халқаро ташкилот. 1949 й. таъсис этил- www.ziyouz.com кутубхонаси 13 ган. ЕК нинг мақсади: аъзо мамлакат- лар ўртасида яқин алоқаларни таъмин- лаш; Европанинг демократик ва хавф- сиз маконга айланишига, плюралистик демократияни ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга, европача ўзини ўзи англаш ва маданий бир хилликни ривож- лантиришга ёрдам бериш. Европадаги 40 дан ортиқ давлат аъзо ҳисобланади. ЕКга аъзо бўлиб киришни истаган давлат муай- ян талабларга жавоб бериши керак: унинг давлат муассасалари ва ҳуқуқий тузили- ши демократиянинг асосий принципла- рига, инсон ҳукукларига риоя этилишига мувофиқ бўлиши лозим, халқ вакилла- ри эса эркин, тенг ва умумий сайловлар йўли б-н сайланиши керак. ЕКга қабул қилишда, жумладан, фикрни ифодалаш эркинлиги бўлиши, миллий озчиликлар ҳимояланиши, халқаро ҳуқуқ меъёрлари- га риоя этилиши мезон ҳисобланади. ЕК аъзоси инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг қатнашчиси бўлиши шарт. ЕКнинг қуйидаги органлари бор: 1. Ва- зирлар қўмитаси. 2. Парламент ассамбле- яси. 3. Тармоқ вазирлари кенгаши. 4. Ко- тибият. Вазирлар қўмитаси ЕКнинг олий органидир. У аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларидан ташкил топади ва ЕКнинг иш дастури юзасидан қарорлар қабул қилади, турли ҳукуматлараро ихтисослашган қўмиталар, тармоқ ва- зирлар кенгашлари таклифлари бўйича қарорлар чиқаради, ЕК бюджетини қабул қилади ва инсон ҳуқуқлари бўйича Евро- па комиссияси аъзоларини тайинлайди. Одатда, йилига 2 марта вазирлар дара- жасида йиғилиш ўтказади. Парламент ассамблеяси миллий парламентлар де- путатларидан ташкил топган депутатлар ва уларнинг ўринбосарларидан иборат. Ассамблея кун тартибида турган маса- лаларни муҳокама қилади, тавсиялар ишлаб чиқади, конференция, коллоквиум ва очиқ парламент мажлисларини таш- кил қилади. Бош котибни ва унинг ўрин- босарини, инсон ҳуқуқлари бўйича Евро- па суди судьяларини сайлайди. Котибият- ни 5 и. муддатга сайланадиган Бош котиб бошқаради. ЕК органлари Страсбур ш.да (Франция) жойлашган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling