O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕВФРАТ
ЕВТУШЕНКО Евгений Александро-
вич (1933.18.7, Иркутск вилояти) — рус шоири. Биринчи шеърий тўплами «Ке- лажак разведкачилари» (1952). Е. ада- биётни компартиянинг ғоявий қуролига айлантирмай, асл ҳолига қайтаришга — инсониятнинг мададкорига айлантириш- га ҳаракат қилган. Энг яхши асарларида мураккаб ахлоқий ва тарихий масала- ларни («Сталин ворислари», «Бабий Яр» шеърлари), халқаро сиёсатга дахлдор муаммоларни ўртага ташлайди, ижоди- да фуқаролик руҳи устувор мавқега эга. «Учинчи қор» (1955), «Ташаббускор- лар кўчаси» (1956), «Назокат» (1962), «Братск ГЭСи» (1965), «Алоқа қайиғи» (1966), «Оппоқ қор ёғяпти» (1969), «Қозон дорилфунуни» (1970), «Ишқий лирика» (1973), «Эрталабки халқ» (1978), «Фуку» (1985) каби тўпламлари ва до- стонлари нашр этилган. «Мевали жой- лар» (1981) романи ахлоқий мавзуда. «Истеъдод — бетакрор мўъжиза» (1983) мақолалар тўплами адабиётшунослик ма- салалари тўғрисида. «Болалар боғчаси» (1984), «Сталиннинг дафн этилиши» (1990) фильмлари муаллифи. Е.нинг «Оқ қорлар» шеърий тўплами ўзбек тилида нашр қилинган (1982). ЕВФРАТ (арамийча — чучук сув; араб. Шатт ул-Фурот) — Ғарбий Осиёда- ги энг йирик дарё (қ. Фурот). ЕЙИЛИШ — буюмлар сиртининг ўзаро ишқаланиши, ташқи муҳитнинг бевосита таъсири туфайли уларнинг ўлчамлари, шакли, массаси ёки сиртқи ҳолатининг аста-секин ўзгариши. Маши- на деталлари, иншоотларнинг қисмлари, кийимлар ва б. учун Е. ишқаланиш шаро- итига, материалнинг хоссасига ва буюм- нинг тузилишига боғлиқ бўлади. Ташқи таъсирларнинг табиатига кўра буюмлар- нинг сиртқи қатламлари абразив, меха- никавий, кимёвий оксидланиб, термик Е. хилларига бўлинади. Абразив Е.га асосан ишқаланиш сабаб бўлади. Механикавий Е.да ишқаланиш, эзилиш, толиқиш на- тижасида буюм ўлчамлари ва массаси ёки иш сиртининг ҳолати ўзгаради. Ки- мёвий, оксидланиб ва термик Е.да буюм об-ҳаво (ёғингарчилик, ҳароратнинг ке- скин ўзгариши, чанг) ва емирувчи (ок- сидли ва ишқорли) муҳитлар таъсирида коррозияланиб (металлда), эскириб ейи- лади. Е. буюмларнинг сифатини пасайти- ришга, истеъмол (ишлатиш) қийматини йўқотишга олиб келади. Машина детал- ларининг ейилишини камайтириш учун махсус мойлар ва сурков мойларини ишлатиш, занглашга чидамли матери- аллардан фойдаланиш ва б. тавсия эти- лади. Буюмлар (машина деталлари ва б. ишкаланувчи буюмлар) материалининг Е.га қаршилик кўрсата олиш хусусияти ейилишга чидамлилик деб аталади. У ишлаш жараёнида буюмнинг массаси ка- майиши ва ўлчами кичрайиб бориши б-н баҳоланади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling