O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЕВРОСИЁ — Ер шаридаги энг кат- www.ziyouz.com кутубхонаси 18


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕВРОСИЁ — Ер шаридаги энг кат-


www.ziyouz.com кутубхонаси
18
та материк, икки китъа — Европа ва 
Осиёдан иборат. Е. майд. 54,9 млн. км2, 
шундан 2,75 млн. км2 ороллар. Мате-
рикнинг уз. (ғарбдан шаркка) 16 минг 
км, эни (шим.дан жан.га) 8 минг км. 
Е.нинг материкдаги энгчекка нуқталари: 
шим. да — Челюскин бурни (77°43’ ш. 
к.), жан.да — Пиай бурни (Г16’ ш. к.), 
ғарбда — Рока бурни (9°34’ ғ. у.), шаркда 
— Дежнев бурни (169°40’ г. у.). Е.га Ер 
шаридаги қурукликнинг 36,6% тўғри ке-
лади, материкда Ердаги жами аҳолининг 
қарийб 74% яшайди. Аҳолиси 4396 млн. 
киши (1999). Е.нинг жан.-шарқидаги бир 
қанча ороллар Жан. ярим шарда жойлаш-
ган. Е.ни ғарбдан Атлантика, шим.дан 
Шимолий Муз, жан.дан Ҳинд, шаркдан 
Тинч океанлари ва уларнинг чекка ден-
гизлари ўраб олган. Е. — энг қад. ма-
даният майдонидир. Е.нинг иқтисодий 
ва маънавий тараққиётида Е. материги-
нинг турли қисмларини боғловчи «Буюк 
Ипак йўли»нинг аҳамияти катта бўлган. 
Қуруқликнинг 
яхлитлиги, 
кўпгина 
иқлимий жараёнларнинг умумийлиги, 
органик дунё тараққиётининг ва б. та-
биийтарихий ҳодисаларнинг ўхшашлиги 
Европа б-н Осиёни ягона ном — Евросиё 
деб аташга имкон беради. «Евросиё» ту-
шунчаси геол. ва геогр. фанларига 1883 
й.да Э. Зюсс томонидан киритилди. 
ЕВРОСИЁ ИРҚИ — к. Европеоид 
ирқи. 
ЕВСТАХИЙ НАЙИ — қуруқликда 
яшайдиган 
умуртқали 
ҳайвонларда 
ютқунни ўрта қулоқ бўшлиғига туташ-
тирадиган канал. 1563 й.да итальян оли-
ми Б. Евстахий (1510—74) тасвир этган. 
Ўрта қулоқдаги ҳаво босимини теварак 
муҳитдагига бараварлаш учун хизмат 
қилади. Е. н. жабра ёриғининг рудимен-
тидан келиб чиққан. Тимсоқларда ўзаро 
туташувчи каналларнинг мураккаб си-
стемасини ҳосил қилади. Илонларда ўрта 
қулоқ редукциялангани учун Е. н. йўқ.
Одам да ўрта қулоқ бўшлиғи б-н 
ютқиннинг бурун қисми оралиғида жой-
лашган эшитув найи (қ. Эшитиш аъзола-
ри), уз. ўрта ёшдаги одамларда 30—40 
мм, суяк ва тоғайдан тузилган. Суяк 
қисми (10—15 мм) чакка суяги тарки-
бида бўлса, тоғай (2/3) қисми 20— 25 
мм бўлиб, ютқин томонда жойлашган. 
Найнинг бир учи кенгайиб ўрта қулоққа 
очилса, иккинчи учи кенгайиб ютқинга 
очилади. Най ютқин орқали ўрта қулоқ 
бўшлиғини ташқи муҳит б-н боғлаб тура-
ди. У ўрта қулоқ бўшлиғидаги ҳавони ал-
маштириб, бир мувозанатда саклайди ва 
товуш тўлқинларининг нормал ўтишини 
таъминлайди. Най шиллиқ қавати 
яллиғланиб, тешиги беркилиб қолса, 
одам эшитиш қобилиятини йўқотади. Шу 
сабабли самолётда ҳавога кўтарилиш, 
замбарак отиш, кучли ер портлашларида 
оғизни очиб туриш тавсия этилади. Акс 
ҳолда ташқаридан кучли ҳаво тўлқини 
ноғора пардага (ўрта қулоқ бўшлиғини 
чегаралаб туради) таъсир этиб пардани 
йиртиши мумкин. Юқори нафас йўллари 
касалликлари (шамоллаш, ангина, бурун 
ёндош бўшлиқларининг яллиғланиши) 
евстахиитга (Е. н.нинг яллиғланиши) са-
баб бўлади.
ЕВТИДЕМ (мил. ав. 3-а. 2-ярми) 
— Юнон-Бақтрия подшолиги шоҳи 
(мил. ав. 230 й.дан). Асли Кичик Осиё-
нинг Магнесия ш.дан. Дастлаб (мил. ав. 
тахм. 250 й.дан) салавкийлардан ажраб 
чиққан Суғд подшоси Диодотни тахт-
дан ағдаргач (мил. ав. 230 й.), Юнон-
Бақтрия подшоси. Мил. ав. тахм. 230—
220 й.ларда кўчманчи саклар, тохарлар, 
қонқалар тазйиқи остида Суғдни ташлаб 
Бақтрата кўчиб ўтган. Суғд мил. ав. 206 
й.дан сўнг кўчманчилар таъсирига ўтган. 
Мил. ав. 208 й. салавкийлар подшоси Ан-
тиох III Турон сатрапликларини қайтариб 
олишга ҳаракат қилган. У Ох (Тажан) 
дарёси этакларида, Марғиёна ҳудудида 
Е. суворийларини тор-мор келтириб, За-
риаспа ш. (ҳоз. Балх) ни қамал қилган. 
Тарихчи Полибийнинг хабар беришича, 
бу «тарихий қамал» 2 йил давом этган. 
Е. кўчманчиларни ёрдамга чақираман 
деб пўписа қилгандан кейингина Анти-
ох, қамални бўшатган. Мил. ав. 206 й.да 
тузилган сулҳга кўра, Антиох III Е.нинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
19
шохлигини тан олган. Юнон-Бақтрия 
подшолигининг энг кучайган даври Е. ва 
унинг ўғли Деметрий I ҳукмронлиги дав-
рига тўғри келган. Е. эллинистик типдаги 
тангаларни Суғдда зарб эттирган даст-
лабки подшоҳ эди. Ўрта Осиё ҳудудидан 
Е.нинг Суғд, Бақтрияда зарб этган танга-
лари кўплаб топилган.
Фахриддин Ҳасанов.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling