O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕЛКАН 
КАПАЛАКЛАР 
(Papilionidae) — кундузги капалаклар 
оиласи. Қанотлари ёзилганда кенгли-
ги 25 см гача (Papilio homerus) бора-
ди. Қанотининг ранги тиниқ, жуда 
турли-туман, айрим тропик турла-
рида (Ornithohoptera) ялтироқ; орқа 
қанотларида кўпинча «дум» шаклида 
ўсимтаси бўлади. Ҳамма қитъаларда 
тарқалган, айниқса тропик минтақаларда 
кўп учрайди. 550 дан ортиқ тури маъ-
лум. Ўрта Осиёда 18 тури учрайди. Улар 
орасида Papilio авлоди турларидан маха-
он (Р. machaon) айниқса кенг тарқалган; 
унинг қаноти сариқ, четлари кенг қора 
ҳошияли; қурти катта, кўк, семиз тана-
сида кўндаланг қора чизиқлар ва қизил 
нуқталар бор. 
«ЕЛКАНЛАР» (лот. Vela) — осмон-
нинг Жан. ярим шаридаги юлдуз турку-
ми. Белгиси Vel. Компас, Центавр, Устун, 
Кема қуйруғи ва Насос юлдуз туркумла-
ри ораларида жойлашган. Унда икки мар-
та (1969 ва 1971й.ларда) PSRO833 пуль-
сар кузатилган. Ўзбекистон ҳудудида 
қиш пайтларида кўринади.
ЕЛКАНЛИ КЕМА — дарё, кўл, 
денгизларда елканлар ёрдамида ша-
мол кучи б-н сузадиган кема. Спорт 
мусобақаларида, балиқ овлаш ва сайр 
қилишда қўлланилади. 
ЕЛКАНЛИ КЕМА СПОРТИ - ел-
канли кемалар пойгаси. Бундай пойгалар 
белгиланган йўналишлар бўйича турли 
масофаларга ўтказилади. Ғолиб барча 
пойгалар натижасига кўра аниқланади. 
Е. к. с 18-а.да Буюк Британияда пайдо 
бўлган. 1907 йилда Е. к. с халқаро уюшма-
си (IYRU)ra асос солинган; у 100 га яқин 
мамлакат федерацияларини бирлаштира-
ди. 1932 й.дан Европа, 1922 й.дан жаҳон 
биринчиликлари ўтказилади; 1900 й.дан 
Олимпия ўйинлари дастурига киритил-
ган. 
ЕЛКАНЛИ ЧАНА — муз ва қор 
устида елкан ёрдамида шамол кучи б-н 
ҳаракатга келадиган чана. Соатига ўртача 
100 км тезликда ҳаракат қилади. Е. ч. 
транспорт воситаси сифатида ва спорт 
мусобақаларида қўлланилади. Асосан, 
шимолда ишлатилади. 
ЕЛКАНТЕПА, Елкендепе — Копет-
доғ этаклари (Туркманистон)да жойлаш-
ган жез даври археологик ёдгорлиги. 
Қишлоқда ҳаёт мил. ав. 7—6-а.ларда 
тараққий этган. Бу даврда қишлоқ марка-
зида бал. 6 м, диаметри 130 м га етадиган 
ҳисор қад кўтарган. Ҳисорнинг атрофи-
даги 500x290 м га чўзилган майдонда 
атрофи девор б-н ўраб олинган аҳоли 
турар жойлари жойлашган. Девор олди-
га хандақ қазилган. Кейинчалик Е.даги 
аҳоли кўпайиб, қишлоқнинг кенгайиши 
туфайли у янги девор б-н ўралган. Е.даги 
мудофаа деворлари қўшалоқ бўлиб, уму-
мий қалинлиги 10,5 м га етган, девор-
ларнинг орасида кенглиги 6 м ли йўлак 
бўлган. Шундай девор ҳисор атрофига 
ҳам қурилган. Улар тўғри бурчакли хом 
ғиштдан бунёд этилган. Е.дан темирдан 


www.ziyouz.com кутубхонаси
25
(пичоқлар, yponyiap), жездан (пайкон-
лар), тошдан (ёрғучоқлар) қилинган бу-
юмлар, мис эритиш, темирни қайта иш-
лаш устахоналари қолдиқлари сақланган. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling