O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕЛЮЙ ЧУЦАЙ (1189.3.8-1243.2.6)
- Хитойдаги Юань (мўғул) сулоласи- нинг давлат ва ҳарбий арбоби, олим ва ёзувчи. Кидошюрниж Ляо салтанати ҳукмдорлари авлодидан. 1214 й. чжурч- жэнларнинг Цзинь давлати ҳокимлари томонидан Пекин ш. ноиблигига тайин- ланган. Мўғуллар томонидан Пекин бо- сиб олингандан (1215) кейин Чингизхон- нинг хизматига ўтган. Марказий Осиёга (1219) ва Ҳиндистонга (1224) қилинган босқинчилик юришларида Чингизхон- га ҳамроҳ бўлган. Чингизхон вафотидан сўнг мўғул хонларидан Ўқтойхон ва Ху- билайнннг энг яқин маслаҳатчиси бўлган. Мўғуллар босиб олган ерларда турли хил солиқ, тўловлар тизимини жорий этиш- да катта роль ўйнаган. «Ғарбга қилинган саёҳат хотиралари» асарида сафар таас- суротларини баён этган. Асар мўғуллар босқини даврида Мовароуннаҳр ҳақида кўплаб тарихий, географик, этнографик маълумотларга бой. ЕМ — 1) молларга бериладиган тўйимли озуқа. Чорвачиликда сули, арпа, маккажўхори, оқ жўхори, буғдой, қора буғдой, соя, вика, нўхат донлари ва б. Е. ўрнида ишлатилади. Е. бўладиган донлар таркибида 75% гача углеводлар, 12% протеин, 2—5% ёғ, 1—4% минерал моддалар ҳамда В гуруҳига мансуб ви- таминлар мавжуд. 100 кг Е.да 38—133 озуқа бирлиги, 6,7—14,2 кг ҳазм бўлувчи протеин бор. Барча ҳайвонлар ва пар- рандаларга Е. аралаш ем ва ем аралаш- маси кўринишида берилади. Е.нинг тўйимлилигини ошириш мақсадида кепак, кунжара, пиво, спирт, шакар за- водлари чиқити, балиқ уни, гўшт уни, гўшт-суяк уни, қон уни ва б. Е.га аралаш- тирилади ёки бошқа турдаги озуқаларга Е. аралаштириб терт қилинади. Е. енгил ҳазм бўлиши учун майдаланади, туйи- лади, тегирмонда ун қилиб тортилади, ачитилади ва ҳ. к. Моғорлаган, қўланса ҳидли, қора ёки қўнғир тусдаги, ранги айниган, заҳарли моддалари бўлган дон ва дон маҳсулотларини Е. ўрнида иш- латиб бўлмайди (яна қ. Аралаш ем, Ем- хашак); 2) от оёқларида ҳосил бўладиган чиқиқ, шиш касаллиги («ем тушиши»). Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling