www.ziyouz.com кутубхонаси
24
толалари бор. Айрим жинсли, личинкаси
трохофора. Болтиқ, Қора ва Каспий ден-
гизларидан ташқари ҳамма денгизлар-
да яшайди. Е. о. — қадимги ҳайвонлар,
кембрий давридан маълум. 280 дан ортиқ
тури тарқалган. Е. о. палеозойнинг стра-
тиграфиясида муҳим аҳамиятга эга.
ЕЛКАДА КУРАШ — миллий ёш-
лар ўйини. Ўзбек
курашидан келиб
чиққан. Ўйиннинг оддий курашдан
фарқи — мусобақа фақат тепада, елка
(«иккинчи қават»)да бўлади.
Курашни
фақат елкадаги ўйинчилар олиб бора-
ди, пастдаги ўйинчининг
вазифаси ел-
кадаги одамнинг тиззаларидан маҳкам
ушлаб унга кўмаклашишдан иборат.
Курашда ким биринчи бўлиб рақибини
тўшакка ёки ерга ағдариб туширса ўша
ғолиб ҳисобланади. Агар иккала кураш-
чи баравар ағдарилиб тушса, қайтадан
курашиши лозим. Бу ўйин майсазорда
ёки тўшаклар тўшалган
спорт залида
ўтказилиши мумкин. Рақиблар жамоа-
ларга бўлиниб ҳам мусобақалашадилар.
Е. к. «Алпомиш ўйинлари»
фестивали
мусобақаларига киритилган. Е. к. ўйини
болалар ва ёшларнинг жисмоний ривож-
ланишида муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: