O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕМШИТЕПА — антик шаҳар харо-
баси. Тиллатепа (Афғонистон) яқинида 
жойлашган. Майд. 18 га. Е. тарҳи айлана 
шаклида бўлиб, қалинлиги 10 м, бал. 12 
м келадиган мустаҳкам мудофаа девори 
б-н ўраб олинган. Е. ҳудудидаги маданий 
қатламнинг қалинлиги 8,5 м га етади. 
Шаҳар Кушон подшолиги даврида (1—
4-а.лар) равнақ топган. Ўрта асрларда 
шаҳарнинг кичик бир қисмидагина ҳаёт 
давом этган. Қадимда бу ердан Буюк ипак 
йўли ўтган. Олимлар (Ш. Камолиддинов)
нинг фикрича, антик манбаларда қайд 
этиб ўтилган қад. Бақтриянинг Сурогана 
ш. айнан шу ерда жойлашган бўлган.
Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историче-
ская география Южного Согда и Тохари-
стана по арабоязычным источникам IX 
— начала XIII вв., Т., 1996.
ЕНГИЛ АВТОМОБИЛЛАР - 2 
киши дан 8 кишигача мўлжалланган ав-
томобиллар. Двигатели цилиндрлари-
нинг иш ҳажмига қараб, микролитражли 
(ҳажми 1200 см3 гача), кичик литражли 
(1200 дан 1800 см’ гача), ўрта литражли 
(1800 дан 3500 см1 гача) ва катта литраж-
ли (3500 см3 дан ортиқ) Е. а. бўлади. 
Микролитражли ва кичик литражли Е. 
а.нинг барча ғилдираклари мустақил 
осмали, ўртача литражли. Е. а.нинг олд 
ғилдираклари мустақил осмали, кетинги 
ғилдираклари рессорали бўлади. Катта 
литражли Е. а.да автоматик трансмис-
сия, рулни буришни енгиллаштирадиган 
гидравлик кучайтиргич, гилдираклар-
нинг автоматик тизимлари қўлланилади. 
Е. а. ёпиқ, очиқ ва очиладиган кузовли 
бўлиши мумкин.
Кузовининг хилига қараб, Е. а. 
қуйидагича номланади: 1) седан — икки 
қатор ўриндиқли, 4—6 ўринли, тўрт 
эшикли, ёпиқ кузовли; 2) лимузин — 
уч қатор ўриндиқли, 7—8 ўринли, тўрт 
эшикли, ёпиқ кузовли; 3) кўпе — икки 
қатор ўриндиқли, 4—6 ўринли, икки 
эшикли, ёпик, кузовли; 4) кабриолет — 
тепаси очиладиган кузовли; 5) фаэтон 
— усти очиқ, йўловчиларни қуёш нури, 
ёмғирдан тўсувчи соябон ва олинади-
ган ён деворлари бор; 6) спорт — икки 
ўринли Е. а.; 7) универсал — 3 ёки 5 
эшикли, усти чўзинчоқ кузовли, унинг 
кетинги қаторидаги ўриндиғини йиғиб 
қўйиш мумкин; 8) пикап — 2—3 ўринли 
ёпиқ, кетинги юк ташиладиган қисми 
очиқ; 9) 9 ўринли ёпиқ. Ўзбекистон авто-
мобиль саноатида ишлаб чиқарилаётган 
«Нексия», «Дамас», «Тико», «Матиз» ав-


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling