O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕМ-ХАШАК — қ. х. ҳайвонларини 
боқишда ишлатиладиган, таркибида 
ўзлаштириладиган (ҳазм бўладиган) 
озуқа моддалари бўлган, асосан, ўсимлик, 
ҳайвонот, микробиологик ва кимёвий 
маҳсулотлардан иборат озуқалар.
Олинадиган манбаи, и. ч. техно-
логияси, тайёрлаш ва қўллаш усу-
ли, 
ҳайвонларнинг 
озиқланишидаги 
аҳамиятига қараб Е.-х. бир неча 
гуруҳларга бўлинади. Е.-х., одатда, кўкат, 
хашак, ем, минерал ва ширали озуқаларга 
бўлинади.
Яйловлардаги табиий ҳамда экилган 
ўтлар кўкат озуқага киради. Кўкатнинг 
қуруқ моддаси таркибида протеин 
(6,5—20%), азотсиз экстрактив моддалар 
(35—45%), ёғ, минерал моддалар, клет-
чатка ва қуритилмаганда кўп микдорда 
каротин, витамин А, С, Е бўлади. Силос, 
илдизмевалар, хашаки полиз экинла-
ри маҳсулотлари ширали озуқага кира-
ди. Булар таркибида 75—90% ҳужайра 
шираси, турли витаминлар бор. Мол 
боқишда қанд лавлаги саноати, спирт ва 
пивочилик корхоналари чиқиндиларидан 
ҳам ширали озуқа сифатида фойдалани-
лади. Қуруқ беда, пичан, сомон, похол, 
ғалла чориси, шох-шаббадан тайёрлан-
ган озуқалар, чигит шулхаси ва б. ха-
шак (дағал хашак) озуқага киради. Булар 
таркибида 25—40% клетчатка бўлади. 
Пичан, айниқса, дуккак-лилардан тай-
ёрланганда, оқсил, минерал моддалар ва 
витаминларга бой. Хашак ҳайвонларни 
озиқлантиришда тўйимли моддалар ман-
баи бўлиб, ов-қат ҳазм қилиш система-
си ишини нор-маллаштиради. 1 кг беда 
пичанида 0,5— 0,52 озуқа бирлиги, 120 
г ҳазм бўлувчи протеин, 30—50 мг/кг ка-
ротин бор.
Арпа, сули, маккажўхори, оқ жўхори, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
27
нўхат, тегирмон чиқиндилари (ке-
пак, ун гарди ва б.), ёғ-мой саноати 
чиқиндилари (кунжара, шрот — ку-
кун кунжара ва б.) емта киради. Булар 
оқсил, углевод ва б. турли моддаларга 
бой бўлиб, тўйимлилиги жиҳатдан бо-
шқа озуқалардан устун туради. Ош тузи, 
бўр, суяк уни, фторсизлантирилган пре-
ципитат, синтетик азотли бирикмалар 
(аминокислоталар, карбамид, аммоний 
тузлари, витаминли ва ферментли препа-
ратлар, озуқа антибиотиклари, дори-дар-
мон моддалари ва б.лар) минерал озуқага 
киради. Йирик шаҳарлар атрофидаги 
хўжаликларда мол боқишда ошхона ва б. 
овқатланиш корхоналаридан чиқадиган 
озиқ-овқат қолдиқларидан ҳам озуқа си-
фатида фойдаланилади (яна қ. Озуқалар).
Кауденбай Карибаев, Курбонхўжа 
Ғуломқодиров.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling