O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕЛПИҒИЧ ДУМЛИ ҚУШЛАР
янги қушлар (Ornithuare, яъни Neornithes) 
— қушлар кенжа синфи. Археоптерик-
сдан ташқари ҳамма қушларни ўз ичига 
олади. Тумшуғи мугуз б-н қопланган, 
умуртқалари эгарсимон (гетероцель), 
охирги дум умуртқалари ўзаро қўшилиб 
пигостилни ҳосил қилади. Бу жойга 
дум патлари елпиғич ҳосил қилиб би-
рикади (Е. д. қ. номи шундан олинган), 
қанотларидаги бармоқлари скелети ўзаро 
бириккан ва қисман редукцияга учраган, 
мияси йирик ва мураккаб тузилган. Замо-
навий таснифга биноан тишли қушлар, 
сузувчи қушлар, ихтиорнислар ва янги 
танглайли қушлар катта туркумларига 
бўлинади, 34 туркум ва 9600 (жумладан 
ҳоз. 8660) турни ўз ичига олади. Бар-
ча муҳит — сув, ҳаво, қуруьушк, ҳатто 
қисман ер ости муҳитини эгаллаган (гу-
ахаро ва салангалар ғорларда яшайди). 
Одатда яхши учади, кўпчилиги қуруклик 
юзасида ва сувда яшайди. Айрим турла-
ри иккиламчи тарзда учиш қобилиятини 
йўқотган. Е. д. қ.нинг хаттиҳаракати 
жуда мураккаб бўлиб, мукаммал товуш 
ва кўриш сигналларига эга; овози, пат-
ларининг ранги ва шакли хилма-хил 
бўлади. Улар анча мукаммал тузилишга 
эга бўлган колония, туда, доимий жуфт ва 
б. уюшмалар ҳосил қилади (қ. Қушлар).
ЕЛПИҒИЧ 
ҚАНОТЛИЛАР 
(Strepsi ptera, яъни Rhipiptera) — па-
разит ҳашаротлар туркуми. 300 тури 
маълум. Пардақанотлилар, саратонлар, 
тўғриқанотлилар, 
бешиктерватарлар, 
қандалалар, икки қанотлилар ва қилдумли 
ҳашаротларда паразитлик қилади. Жуда 
майда ҳашаротлар (уз. 1,5—4 мм). Жин-
сий диморфизм яққрл кўзга ташланади. 
Эркакларининг танаси бош, кўкрак ва 
қоринга бўлинади; оғиз органлари кучли 
редукцияланган, озиқланмайди; олдинги 
қаноти ўсимта шаклида; кейинги қаноти 
кенг пардасимон, тинч ҳолатда елпиғичга 
ўхшаб, тахланиб туради. Урғочи Е. қ. 
ҳаёти давомида ҳашаротлар ички орган-
ларида паразитлик қилади; оёғи ва қаноти 
бўлмайди; боши кўкраги б-н қўшилиб, 
бошкўкракни ҳосил қилади. Е. қ.нинг 
қуртлари одатда ўсимликка ўрнашиб 
олиб, ўз хўжайинининг яқинлашишини 
кутиб туради. Хўжайини танасига ёпи-
шиб олган паразит махсус фермент ёрда-
мида унинг хитин пўстини эритиб, тана 
бўшлиғига кириб олади. 
ЕЛЬЦИН 
Борис 
Николаевич 
(1931.1.2, Свердловск вилояти Талица 
туманининг Бутка қишлоғи) — РФнинг 
биринчи президенти (1991 й. 12 июн-
даги умумий сайловда сайланган; 1996 
й. 3 июлда иккинчи муддатга сайлан-
ган). Деҳқон оиласида туғилган. Урал 
(Свердловск) политехника ин-тини ту-
гатган (1955). 1955 й.дан қурилиш таш-
килотларида ишлаган. 1963 й.дан Сверд-
ловск уйсозлик к-тида бош муҳандис, 
директор. 1968 й.дан КПСС Свердловск 
ви-лоят қўмитаси қурилиш бўлими му-
дири, котиби. 1976 й.дан Свердловск 
вилоят қўмитасининг биринчи котиби, 
1985 й.дан КПСС МК котиби, КПСС 
Москва ш. қўмитаси биринчи котиби. 
1986 й.дан КПСС МК Сиёсий бюроси 
аъзолигига номзод. МКнинг 1987 й. окт. 
Пленумидаги танқидий чиқишидан сўнг 
Москва ш. қўмитаси биринчи котибли-
гидан олиб ташланди, сўнг КПСС МК 
Сиёсий бюросидан чиқарилди; СССР 
Давлат қурилиш қўмитаси раисининг 
биринчи ўринбосари — СССР вазири 
этиб тайинланди. 1989 й. демократик 
кучлар кўмагида СССР халқ депутати 
этиб сайланди. 1990 й. КПСС сафидан 
чиқди. 1990—91 йларда РСФСР Олий 
Кенгаши раиси. 1991 й. июндан 2000 
й.гача Россия Федерацияси президенти. 
1991 й. авг.да Фавқулодда ҳолат бўйича 
давлат қўмитаси фаолиятига қаршилик 
кўрсатишга бошчилик қилди. 1991 й. дек.
да Украина ва Белоруссия раҳбарлари б-н 
биргаликда СССРнинг тугатилганлиги ва 
МДҲнинг тузилганлиги тўғрисидаги Бе-
лая Вежа пушчаси битимини имзолади. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
26
1999 й. 31 дек.да РФ президенти лаво-
зимидан муддатидан илгари истеъфога 
чиқди. «Мавжуд масала юзасидан дил 
изҳори» (1990), «Президент хотиралари» 
(1994) китоблари муаллифи.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling