O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕЛИМЛИ БИРИКМА
ЕЛИМ РАССОМЛИГИ - рангтас-
www.ziyouz.com кутубхонаси 23 вирда асар яратиш усулларидан бири. Бўёқ (пигмент)нинг боғловчи моддаси ҳайвон суякларини қайнатиб олинадиган елимдан иборат бўлгани учун шундай номланади. Айрим ҳолларда ўсимлик елими, синтетик елимлар ҳам ишлати- лади. Кўпинча асар бўр асос устида яра- тилади. Қадимдан маълум бўлган Е. р. тасвирнинг ёрқинлигини таъминлайди, лекин ташқи таъсирга чидамсиз, тез юви- либ кетади, асоси қалинроқ (дағалроқ) бўлганда қасноқланиб тушади. Шунинг учун хона ичларини безашда — деворий рассомликда ишлатилади. Ҳозир асосан кино ва театр декорациялари, байрам на- моёнлари, муваққат плакатлар яратишда қўлланилади. ЕЛИМЛИ БИРИКМА - машина деталлари, қурилиш конструкциялари, мебеллар, енгил саноат буюмлари ва б.нинг елим ёрдамида тайёрланадиган ажралмас бирикмалари. Е. б. турли хил материалларни маҳкамлашга имкон бе- ради. Пўлат, алюминий, жез, текстолит, гетинакс, шиша, фанер, ёғоч, газлама, пластмасса, резина ва б. материаллардан буюмлар тайёрлашда Е. б. фойдаланила- ди. Жиҳозларни йиғиш ва иншоотларни қуришда Е. б. пайвандлаш, парчинлаш ва б. усулларнинг ўрнини қоплаши мумкин. Силжишга ёки бир текис узилишга ду- чор бўладиган бирикмаларда Е. б. усули қўлланилади. Е. б. чоки жуда мустаҳкам бўлиб чиқади. Мас, пластмассаларнинг елимланган чоки мустаҳкамлиги матери- ал мустаҳкамлигидан ҳам юқори бўлади, лекин Е. б. узоққа чидамайди. Е. б. учун дурадгорлик елимлари, универсал (ҳаммабоп) елимлар, органик ва анорга- ник елимлар ишлатилади (қ. Елим). ЕЛИН (uber) — урғочи ҳайвонларнинг сут безлари. Чўчқаларда якка-якка, бошқа чорва молларида ташқи томон- дан умумлашган, аммо ички томондан пардалар б-н ажралган. Сигирларда тўрт, қўй ва эчкиларда икки паллали ва шунча сўрғичли бўлади. Ҳар қайси сут бези қон томирлари, нерв, ёғ тўқималари ва безли паренхималардан иборат. Сўрғич канал- ларини халқасимон мушак тўқима бер- китиб туради. Е. териси майин жун б-н қопланган. Е. ҳажми, шакли, узунлиги ва кенглиги бўйича баҳоланади. Косасимон Е.ли сигирлар маҳсулдорлиги б-н ажра- либ туради. Массаж қилиш орқали Е.ни ривожлантириш мумкин (Е.да сут ҳосил бўлиши ҳақида Сут, Соғим даври; Е. ка- салликлари ҳақида Мастит мақолаларига қ.). ЕЛКА, кифт — қўлнинг бошланиш қисми; унинг асосини елка скелети таш- кил этади. У ташқи томондан қўлнинг эр- кин (осилиб турган) қисмига ўтса, ички томондан умуртқа поғонасига тақалади. Елка камари суяклари (курак суягининг елка ўсиғи б-н ўмров суяги) бойламлар б-н ўзаро бирлашиб мускуллар, тери ости ёғ қавати, тери б-н қопланган. Е. мускуллари олдиндаги — букувчи ва орқадаги ёзувчи мускуллардан тузилган. Е. қўлтиқ ва елка артериясидан қон ола- ди. Терисига елка чигалидан, букувчи мускулларга мускул-тери нервидан, ёзув- чи мускулларга билак нервидан толалар келади. Елканинг шаклланиши, кенг ёки тор бўлиши уни қоплаб турган дельтаси- мон мускул қолатига боғлиқ. Жисмоний меҳнат, спорт б-н шуғулланган одамлар- да кифт ривожланган, кенг, забардаст бўлади. Аёллар елкаси бир оз нозиқроқ тузилган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling