O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
томобиллари Е. а. ҳисобланади (қ. Авто- мобиль, Автомобиль саноати), ЕНГИЛ АТЛЕТИКА
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
30
томобиллари Е. а. ҳисобланади (қ. Авто- мобиль, Автомобиль саноати), ЕНГИЛ АТЛЕТИКА — спортнинг энг оммавий турларидан бири; турли масофаларга югуриш, спортча юриш, са- краш (баландликка, узунликка, уч ҳатлаб, лангарчўп б-н), улоқтириш (найза, лап- пак, босқон), ядро ирғитиш, кўпкураш (ўнкураш, еттикураш) машқларини ўз ичига олади. Е.а.да 50 дан зиёд машқ бор, улардан 49 таси Олимпиада ўйинлари да- стурига кири-тилган (2000 й.ги Сидней олимпиадасида эркаклар Е.а.нинг 22, аёллар 20 турида мусобақалашишди). Бундан ташқари, Е.а. замонавий беш- кураш ва триатлон спорт турларининг бир машқини ташкил этади, барча спорт турларининг машгулот, таълим муассаса- ларининг ўқув, ҳарбий-тайёргарлик, са- ломатлик машқлари, ўқувчи-ёшларнинг «Алпомиш» ва «Барчиной» спорт си- новлари дастуридан жой олган. Го- мернинг «Илиада», Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» ва б. китобларда Е.а. машқларига оид маълумотлар учрайди. Қад. Олимпиада ўйинларида (мил. ав. 776 й.дан мил. 394 й. гача) асосан Е.а. бўйича мусобақалар уюштирилган. За- монавий Е.а.нинг ривожланишида 19-а. да Англияда (1837 й.дан) мусобақалар, Афинада (1859 й.дан) умумгрек ўйинлари ўтказилиши ва олимпиада тикланиши (1896 й.дан)нинг аҳамияти катта бўлди. 1912 й.да Халқаро ҳаваскор Е. а.чилар федерацияси (IAAF) тузилган, унга 200 мамлакат аъзо (2001 й.; Ўзбекистон Е.а. федерацияси 1993 й.дан аъзо). IAAF 1977 й.дан жаҳон кубоги (ҳоз. кунда Гран-при мусобақалари), 1983 й.дан жаҳон бирин- чилиги мусобақаларини ўтказиб келади. Ўзбекистонда Е.а.га қизиқиш 1885 й.да Марғилонда шу турга мослаштирилган ўйингоҳ барпо этилгандан кейин кучайди. Тошкентда 1902 й.дан Е.а. мусобақалари, 1919 й.дан мамлакат биринчиликлари, 1927 й.дан спартакиада ўтказила бош- лаган. Ўзбекистонда 135 мингдан зиёд киши 140 дан ортиқ мураббий қўл .ости- да Е.а. б-н шуғулланади, мураббийлардан 3 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, 10 нафари Ўзбекистонда хиз- мат кўрсатган спорт устози унвонига эга (2001). Ўзбекистонлик Е.а.чилар 1952 й.дан Олимпиада ўйинларида қатнашади. Олимпиадаларда Марина Шмонина (4x100 м га эстафетали югуриш, 1992) олтин, Родион Гатаулин (лангарчўп б-н сакраш, 1988) кумуш медални қўлга ки- ритган, Рамиль Ғаниев (ўнкураш, 1996) 8-ўринни эгаллаган. Олег Ряховский (уч хатлаб сакраш), Роза Бабич (200 м га тўсиқлар оша югуриш) ва Татьяна Бирюлина (найза улоқтириш) жаҳон ре- кордини янгилаган. Ашур Нормуродов (узок, масофага югуриш) уч марта собиқ Иттифоқ чемпиони бўлган (1967— 69). Осиё ўйинларида 1994 й.да Светлана Мунькова (баландликка сакраш), Ра- миль Ғаниев (ўнкураш), Оксана Яригина (найза улоқтириш), 1998 й.да Олег Ве- ретельников (ўнкураш), Сергей Войнов (найза улоқтириш) олтин медаль б-н тақдирланган Е.а. АҚШ, Буюк Британия, Германия, Куба, Хитой каби мамлакат- ларда яхши ривожланган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling