O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР МАГНЕТИЗМИ, геомагнетизм 
— 1) Ернинг магнит майдони; 2) гео-
физика бўлими. Ер магнит майдонининг 
фазода тақсимланишини ва вақт давоми-
да узгаришини, шунингдек, у б-н боғлиқ 
равишда Ерда ва атмосферада содир 
бўладиган физик жараёнларни ўрганади. 
Магнит майдонининг кучланиши Т 
вектор б-н белгиланади. Гвекторнинг 
миқдори Е. м. элементлари, яъни магнит 
майдонининг оғиш бурчаги D, горизон-
тал ташкил этувчиси Я, эгилиш бурча-
ги ва вертикал ташкил этувчиси Z б-н 
ифодаланади. Е. м. элементлари тўғри 
бурчакли координаталар системасида 
қуйидагича жойлашган: X — географик 
меридиан, Y — географик кенглик ва Z 
— вертикал чизиқ бўйлаб йўналган ко-
ордината ўкдари. Т векторнинг X, Y, Z 
ўкларига бўлган проекциялари магнит 
майдонининг шим., шарқий ва вертикал 
ташкил этувчилари деб аталади. Т нинг 
горизонтал текисликдаги проекцияси 
магнит майдонининг горизонтал ташкил 
этувчиси Н ни ҳосил қилади. Т вектор 
жойлашган HOZ текислик магнит мери-
диани текислиги дейилади. HOZ текис-
лиги б-н XOZтекислиги орасидаги бур-
чак магнит майдонининг оғиш бурчаги D 
ни ва кучланиши (Т вектор) б-н горизон-
тал ташкил этувчиси Н орасидаги бурчак 
магнит майдонининг эгилиш бурчаги / ни 
ташкил этади.
Е. м. элементлари компас, магнит 
теодолити, турли магнитометрлар, маг-
нит тарозиси, магнит вариометри ва б. 
ёрдамида ўлчанади. Бундан ташқари, 
денгизда, ҳавода ўлчаш учун кема, са-
молёт ва вертолётларга махсус асбоблар 
ўрнатилади.
Ернинг магнит майдони доимий ва 
ўзгарувчан бўлади. Доимий магнит май-
дони ер юзининг ҳамма жойида бўлиб, 
жуда секин, «асрий» ўзгаради. У Ер 
магнит майдонининг 99% ини ташкил 
қилади. Доимий магнит майдонининг 
мавжуд бўлишига Ер ички қатламларида 
бўладиган турли жараёнлар сабаб бўлади. 
Ўзгарувчан магнит майдони Ер магнит 
майдонининг 1% ини ташкил этади ва ер 
атмосферасининг юқори қатламларида 
оқадиган электр токларидан вужудга ке-
лади. Шу б-н бирга, Ер магнит майдо-
нининг тасодифий ўзгаришлари мавжуд. 
Тасодифий ўзгаришлар Қуёшда содир 
бўладиган чақнаш ҳодисаларига ҳам 
боғлиқ, улар магнит бўронларига сабаб 
бўлади, радиоалоқаларни бузади.
Космосда ўтказилган и. т.лар Ер 
магнит майдони кўп миқдорда кат-
та энергияли электрон ва протонларни 
қамраб олганлигини кўрсатади ҳамда 
уларнинг энергияси ва концентрация-
си Ердан узоқдаги геомагнит кенгликка 
қараб ўзгаради. Ер гўё магнит майдони 
б-н қамраб олинган улкан радиацион 
минтақа б-н ўралгандай кўринади. Ички 
минтақа 45° кенглик б-н чегараланиб, Ер 
сатҳидан 500—5000 км узоқликда жой-
лашган. Ташқи минтақа 12000—32000 
км баландликда. Геомагнит майдонининг 
вариациялари даврий ва даврий бўлмаган 
хилларга бўлинади. Даврий вариация-
ларга йиллик, суткалик вариациялар ки-
ради. Даврий бўлмаган вариацияларга 
қисқа вақтли кучли магнит бўронлари, 
тўлқинлари киради. Бу вариациялар, 
асосан, тўсатдан, тартибсиз равиш-
да рўй беради. Магнит тўлқинларидан 
ҳосил бўладиган вариациялар, асосан, 
Қуёшдаги ўзгаришларга ва фазодаги тур-
ли жараёнларга боғлиқ. Ер магнит май-
донининг ҳосил бўлиш сабабларй ва унга 
боғлиқ бўлган ҳодисаларни геофизика-
нинг магнитометрия соҳаси ўрганади.
Ер магнит майдони Ернинг ҳар бир 
нуқтасига қўйилган магнит милига бир 
хил таъсир этади. Е. м.ни ўрганиш на-
тижасида олинган маълумотлар ҳар 5 
йилда тузиладиган магнит хариталарида 
тасвирланади. Изогон чизиқларнинг бир 
хил қийматга эга бўлган нуқталарини 
бирлаштиради. Бу чизикларнинг ши-


www.ziyouz.com кутубхонаси
56
мол ва жанубдаги тугун бўлиб йиғилган 
жойлари шим. ва жан. магнит қутблари 
дейилади. Шим. важан. қутбларни бир-
лаштирувчи изогон чизиклар магнит ме-
ридиани дейилади. Шунингдек, магнит 
майдонининг эгилиш бурчагини тасвир-
ловчи изоклин чизик,лар магнит кенглик 
чизикларидир. Ноль миқдорга эга бўлган 
изоклин чизиқ магнит экватори деб ата-
лади. Е. м.ни ўрганиш Ернинг чуқур 
қатламларида бўлаётган тектоник жара-
ёнларни ўрганиш, кон қидириш, фазода 
радио-тўлқинларнинг тарқалишини куза-
тиш каби муҳим масалаларни ҳал этишда 
аҳамиятли. Ўзбекистон ФА Сейсмология 
ин-тида зилзилалар ўчоғини аниқлаш ва 
ер қимирлашини олдиндан билиш маса-
лаларини ҳал этишда геомагнит вариаци-
ялардан кенг фойдаланилади.
Қаҳҳорбек Абдуллабеков.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling