O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕР КАДАСТРИ КИТОБИ - ерга эга-
лик қилувчиларнинг асосий ер ҳисоби ҳужжати. Е.к.к. Ўзбекистон Республи- каси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган шакл (форма)да ерга эгалик қилувчи ташкилот, корхона, муассаса, уюшма, ки- чик корхона, қўшма корхона, деҳқон ва фермер хўжаликларига туман ёки шаҳар ҳокимлиги томонидан берилади. Е.к.к. ерга эгалик қилувчилар ёки ердан фой- даланувчиларга муддатсиз, узоқ муддат ёки қисқа муддатга фойдаланиш учун берилган ерларга бўлган ҳуқукларни, ер- ларнинг табиий ва иқтисодий баҳоси, ер турларининг таркиби ҳамда фуқаролар томорқа ерлари ҳақидаги маълумотлар- ни ўз ичига олади. Е.к.к.ни тўғри ва ўз вақтида олиб бориш хужалик раҳбари ва ер ту-зувчи мутахассисга юклатилади. Е.к.к. га ўз вақтида ўзгартириш киритиб бориш, уни дахлсиз сақлаш масалалари- ни туман (шаҳар) ер ресурслари хизмати бошлиғи назорат қилади. Давлат Е.к.к. 4 бўлимдан иборат: 1) www.ziyouz.com кутубхонаси 54 ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгаликни рўйхатга олиш — туман (шахар) даги ердан фойдаланувчиларнинг номи ва эгаси, эгалик қилиш ҳуқуқи ва ижара- си, фойдаланиш муддати ва мақсади, ер участкасининг жойлашган урни ва май- дони, ер участкасининг кадастр рақами, ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг номи, ўртача тупроқ бони- тет бали ва унинг кадастр баҳоси қайд этилади; 2) ер майдонлари турлари сони — барча ердан фойдаланувчилар бўйича суғориладиган экин майдонларининг алоҳида ҳисоби, шунингдек шаҳар ерла- рининг туман таркибига кириши, давлат захира ерларига кирувчи шаҳар туридаги қўрғонлар қайд этилади; 3) ер турлари- нинг си-фати — маданий-техника, озуқа экин турларининг ҳосилдорлигини ва ер- ларнинг тупроқ унумдорлигига кўра тав- сифи ҳисобга олинади. Ер турларининг тафсилоти ерларнинг сифат тафсилоти ва қишлоқ хўжалик ер турларининг бонитет бали бўйича кадастр баҳоси келтирила- ди; 4) ер турлари — қ.х. ер турлари (шуд- гор, кўп йиллик дарахтзорлар, яйлов ва пичанзор ерлар, бўз ерлар), ўрмон ерлари ва уларнинг таркибига кирувчи ер турла- рининг номлари ҳамда улардан фойдала- ниш мақсадига оид изоҳ берилади. Е.к.к. ер участкасининг микдор ва сифат ҳолати ҳамда баҳоси тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади (яна қ. Ер кадастри, Ерни иқтисодий баҳолаш). Ад.: Ер муносабатларини тартибга со- лишга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлар тўплами [I қисм], Т., 2000. Қосимжон Раҳмонов. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling