O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР ЁНҒОҚ ЁҒИ — ер ёнғоқ мағзидан 
олинадиган ёғ. Пресслаш ва экстракция 
усули б-н олинади. Пресслаб олинадиган 
озиқ-овқат саноатида, экстракция усули-
да олинадигани техникада, кунжараси 
кондитер саноатида ишлатилади. Ранги 
сариқ, тиниқ, ҳидсиз. —2° б-н +3° ораси-
да қотади. 
ЕР КАДАСТРИ, давлат ер кадастри 
— ягона давлат кадастрлари тизимининг 
асосий таркибий қисми, ер ресурсининг 
табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, тои-
фалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, 
ер участкалари ўрни, ўлчамлари, чега-
раси ва майдони, уларнинг ер эгалари, 
ердан фойдаланувчилар, ижарачилар 
ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти 
тўғрисидаги маълумотлар ҳамда хужжат-
лар мажмуи.
Е.к. «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикасининг қонуни 
(1998 й. 28 авг.) ва ушбу қонунга оид 
меъёрий ҳужжатлар, йўриқнома ва ус-
лубий кўрсатмалар асосида ер участка-
ларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолат-


www.ziyouz.com кутубхонаси
53
ларини таъминлаш, ерлардан оқилона 
фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва 
муҳофаза қилиш учун кадастр маълу-
мотларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий 
асосларини белгилашга қаратилган дав-
лат тадбирлар тизими ҳисобланади. Е.к. 
га доир ахборотларни бир тизимга соли-
ниши уларни сақлаш, таҳлил қилиш ва 
янгилаб туриш ишларини ҳам ўз ичига 
олади. Е.к.ни юритиш қуйидаги тамой-
илларга асосланилади: мамлакат ер фон-
динн тўла қамраб олиш, фазовий коор-
динаталарнинг ягона тизимини қўллаш, 
ахборотлар ишлаб чиқиш методининг 
бирлиги ва Е.к.га оид ах-боротларнинг 
тўғри бўлиши. Е.к.ни юритиш жараёни 
қуйидагиларни ўз ичига олади: аэрокос-
мик суратга олиш, топография — гео-
дезия, харитаграфия, тупроқшунослик, 
агрокимё, геоботаника, гидрогеология га 
оид ва б. изланишлар ва тадқиқотларни 
ўтказиш, ерларни микдор ва сифат 
жиҳатдан ҳисобга олиш ва баҳолаш, 
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер 
участкаларига бўлган ҳуқуқларини дав-
лат рўйхатига олиш; ерларни тақсимлаш, 
улардан фойдаланишни назорат қилувчи 
давлат хизмат органларини фаолиятини 
мувофиқлаштириш; ерларнинг ҳолати, 
мавжудлиги ва улардан фойдаланиш 
тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш; жорий 
(мавсумий) тадқиқотлар, суратга олиш, 
ер ўлчаш ишларини ҳамда ер мониторин-
ги маълумотларидан фойдаланган ҳолда 
Е.к.га оид ахборотлар банкини яратиш ва 
уни тартибга солиб туриш.
Е.к. туманда (шаҳарда) қуйидагича 
амалга оширилади: ер участкаларига 
бўлган ҳуқуқни ва ер участкаларига доир 
битимларни давлат рўйхатига олиш; 
Е.к. мақсадлари учун суратга олиш; ер 
участкалари эгалари, ердан фойдала-
нувчилар, ижарачилар ва ер участкала-
ри мулкдорларидан маълумотлар олиш
уларни тўғрилигини текшириш, Е.к.га 
оид ҳужжатларга жорий ўзгартиришлар 
киритиш. Е. к.ни юритиш жараёнида ҳар 
йилнинг 1 январига ер ресурсларининг 
ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот ту-
зилади (яна қ. Ер баланси).
Ривожланган давлатларда ҳам Е.к. 
юритилади. Унинг маълумотларидан ер 
эгаларига солиқ солиш, ердан фойдала-
ниш б-н боғлиқ бўлган тижорат ишлари-
ни тартибга солиш, ер бўйича битишув ва 
низоларни ҳал этиш, ерни гаровга қўйиш 
ва б.да фойдаланилади. Ўзбекистон Ре-
спубликасида ер участкаларига булган 
ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ва 
ерларни миқдорий ва сифатини ҳисобга 
олиш Ер ресурслари давлат қўмитаси 
томонидан қабул қилинган низомлар ва 
меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оши-
рилади.
Е.к.ни юритиш ЎзР Ер ресурсла-
ри давлат қўмитасининг ер ресурслари 
бўйича туман хизматлари томонидан
шахар ва шаҳарчаларда эса ЎзР Вазир-
лар Маҳкамаси хузуридаги Геодезия, 
харитаграфия ва давлат кадастри бош 
бошқармасининг кўчмас мулк давлат ка-
дастри туман ва шахар хизматлари томо-
нидан амалга оширилади.
Қосимжон Раҳмонов.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling