O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕНГИЛ ҚОТИШМАЛАР - алю-
миний, магний, титан, бериллий асо- сидаги конструкцион кртишмалар. С. oғ. 5 г/см3 дан кичик бўлади. Солиш- тирма мустаҳкамлиги (мустаҳкамлик кўрсаткичларининг зичликка нисбати) юкррилиги, механик ва технологик хосса- ларининг яхшилиги б-н темир ёки никель асосидаги қотишмалардан фарқ қилади. Деформациялаб ва қуйиб тайёрланади- ган хиллари бор. Энг кенг тарқалган Е. қ.га алюминий қотишмалари киради. Е. қ. самолётсозлик, ракетасозлик, автомо- билсозлик, кемасозлик, асбобсозликда, т. й. саноатида, электр симлари тайёрлашда кенг қўлланилади. Яна қ. Бериллий ко- тишмалари, Магний қотишмалари, Титан котишмалари. ЕНИКЕЕВ Усмон Юсупович (1933, Пенза вилояти) — Ўзбекистон Респу- бликаси халқ ўқитувчиси (1995). Душан- ба пед. ин-тининг мат. ф-тини тугатган (1965). 1951—89 й.ларда Ангор ва Де- нов туманларидаги мактабларда физика- мат, ўқитувчиси, 1989 й.дан Тошкент ш. Акмал Икромов туманидаги 287-мак- табда мат. ўқитувчиси. Дарс ва дарсдан ташқари вақтларда ўқувчилар б-н турли кўргазмали қуроллар тайёрлаб, улардан оқилона фойдаланади, «ёш математи- клар» тўгарагига раҳбарлик қилади. ЕНИСЕЙ — Осиёдаги дарё. Бий- Хем (Катта Е.) ва Ка-Хем (Кичик Е.) да- рёларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Юқори оқими (ёки Улуғ-Хем) Тува сой- лиги бўйлаб оқиб, сўнг Ғарбий Саян тоғ системасини кесиб ўтади ва Ғарбий Си- бирь чегараси бўйлаб оқади, Кара денги- зининг Енисей қўлтиғига қуйилади. Уз. 3487 км (Ка-Хем дарёси бошидан 4092 км), ҳавзасининг майд. 2580 минг км2. Е., асосан, қор ва ёмғирдан тўйинади. Тошқин даври дарёнинг юқори қисмида апр. охирларидан сент.гача, қуйи қисмида эса май ўрталаридан авг.гача давом этади. Е. РФ нинг энг серсув да- рёси. Ўртача йиллик сув сарфи 19800 м3/ сек. Қуйи қисми окт. дан июнгача, юқори қисми ноябрдан майгача музлаб ётади. Е.нинг гидроэнергия запаси катта. Дарё- да Красноярск ГЭС, Саян-Шушенск ГЭС қурилган. Е. нинг транспорт аҳамияти катта. Саяногорскдан мунтазам кема қатнайди; денгиз кемалари дарёнинг қуйилиш жойидан Игарка ш.гача кириб боради. Балиқ овланади (асосан қуйи оқимида). Е. бўйида Минусинск, Крас- ноярск, Енисейск, Игарка, Дудинка ва б. шаҳарлар жойлашган. Е.нинг ирмоклари: Ангара, Тошлоқ Тунгуска. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling