O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР НУРЛАНИШИ — ер сиртининг 
иссиқлик нурланиши; Ер сиртининг 
т-раси унча юқори бўлмаганлиги учун 
ундан тўлқин уз. 3—80 мкм гача бўлган 
электромагнит нурланишлар чиқиб ту-
ради. Ер сиртидан чиқадиган тўлқинлар 
атмосферада ютилиб, уни қиздиради. 
Атмосфера ҳам Ерга деярли ўшандай 
узунликдаги электромагнит тўлқинлари 
юборади ва ер сирти йўқотган иссиқлик 
ўрнини қисман қоплайди. Е. н. б-н ат-
мосфера нурланиши орасидаги фарқни, 
яъни эффектив нурланишни махсус асбо-
блар (пиргеометрлар) б-н ўлчаш мумкин. 
Ҳаво очиқ бўлган кечаларда атмосфера 
нурланиши кичик, яъни эффектив нур-
ланиш (мин.га 1 см2 сиртдан 0,1—0,2 
кал) катта бўлгани учун ер сирти ҳамда 
ҳавонинг пастки қатламлари тезда со-
вийди. Ҳаво булутли кечаларда эффектив 
нурланиш кичик бўлгани учун ер сирти 
унча совимайди. Кундуз кунлари атмос-
фера нурланишидан ташқари ер сирти-
га қуёш радиацияси тушади ва ер сирти 
анча қизийди. 
ЕР ОСТИ ИНШООТЛАРИ - ер 
қатламида сунъий усул б-н ҳосил 
қилинадиган иншоотлар. Иқлим шароит-
лари қулай бўлмаган (ҳаво т-раси кескин 
ўзгариб турадиган, ёғингарчилик узок, 
вақт давом этадиган, сел кўп бўладиган 
ва б.) жойларга, паст-баланд рельефли 
ерларга Е. о. и. қурилади. Шартли ра-
вишда транспорт ва гидротехник туннел-
лари, метрополитен, электр ст-ялар, база 
омборлари ҳамда совиткичлар, шаҳар 
хўжалиги объектлари (йўловчилар ўтиш 
жойлари, гаражлар, коллекторлар ва б.), 
ичимлик суви резерву-арлари, нефть ва 
газ омборлари, зарарли и.ч. чиқиндилари 
кўмиладиган ўралар, даволаш муассаса-
лари, ҳарбий объектлар учун қуриладиган 
иншоотлар Е. о. и. жумласига киради. Е. 
о. и. қурилиши айниқса кон саноатида 
анча ривожланган.
ЕР ОСТИ МУЗИ - Ер пўстидаги 
келиб чиқиши ва ётиш шакли ҳар хил 
бўлган муз. Ҳосил бўлган вақтига кўра 
ҳоз. замон ва қазилма, келиб чиқиши 
бўйича бирламчи (сингенетик), икки-
ламчи (эпигенетик) ва кўмилган музлар 
бўлади. Бирламчи Е.о.м. — сув дастлаб 
бўш жинсларда тўпланади, сўнгра муз-
лайди; булар Е.о.м.нинг кўп қисмини 
ташкил этиб, кўпинча контакт, ғовак, 
пардали базал муз-цемент кўринишида, 
шунингдек, сегрегацион ва инъекцион 
муз деб аталмишлари ҳам йирик лин-
за ва қатлам шаклида учрайди. Кейинги 
иккитасининг шаклланиши Ер юзасида 
совуқдан кўпчишни келтириб чиқаради, 
натижада иншоотлар деформацияга уч-
райди ёки жой-идансилжийди. Иккилам-
чи Е.о.м. — музлаган зич ёки музлаётган 
жинсларнинг ёриқ (томир музи), кавак 
ва бўшлиқларида (ғор музи) сув ва сув 
буғларининг совиб кристалланишидан 
вужудга келади.
Ёриқлардаги табиий музхоналарни 
ҳар йили муз б-н тўлишидан қайта то-
мирли муз ҳосил бўлади. Музтомирлар-
нинг ҳосил бўлиши б-н бир пайтда янги 
чўкиндилар йиғилса, кўтарилиб бораёт-
ган муз юзасининг орқасидан музтомир-
лар аста-секин ўсиб боради. Музлаётган 
чўкиндилардаги сингенетик музтомир-
ларнинг кенглиги 8 м гача, бўйи 40—80 
м. Булар Сибирь шимоли ва Аляскадаги 
денгиз олди текисликларининг 70% гача 
майдонини эгаллаган.


www.ziyouz.com кутубхонаси
58
Кўмилган муз аввал ер юзасида 
(денгиз, дарё, кўл музи ва б.) ҳосил 
бўлиб, кейинчалик чўкинди жинслар 
б-н кўмилиб қолади. Кўмилган музлар-
нинг энг йирик массивлари улик муз деб 
аталади. Е.о.м. кўп йиллаб музлаб ётган 
тоғ жинслари тарқалган областларда 
мавжуд. У литосферанинг энг беқарор 
қатлами бўлиб, тоғ жинсларини музла-
тади, уларнинг физик-механик хусусият-
ларини ўзгартириб юборади. Е.о.м.нинг 
Ер куррасидаги ўртача ҳажми 0,3—0,5 
млн. км3. Ўрта Осиё тоғларида Е.о.м. 
баланд тоғ музликлари ҳудудида 3500 м 
дан юқоридаги қатламларда учрайди. Ер 
шарида иқлимнинг ўзгариши (исиб бо-
риши) музларнинг ортиқча эришига, тер-
мокарстларнинг ўпирилишига, солиф-
люкция муз сурилмалари каби хавфли 
геологик ҳодисаларнинг содир бўлишига 
олиб келади. Иншоотлар ва б. объектлар-
ни лойиҳалашда Е.о.м.ни ҳисобга олиш 
зарур.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling