O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕЛКА ОЁҚЛИЛАР (Brachiopoda) 
-умуртқасиз ҳайвонлар типи, денгиз-
ларда ўтроқ ҳаёт кечиради. Танаси пуш-
ти ранг икки паллали оҳак чиғаноқ б-н 
қопланган. Чиғаноғининг уз. 10 см гача. 
Чиғаноқ паллалари махсус ўсиклар ёки 
фақат мускуллар ёрдамида туташган. 
Танаси чиғаноқ бўшлиғининг кейинги 
қисмида жойлашган, чиғаноқнинг олдин-
ги кенгайган қисмида тери ўсимталари, 
яъни киприклар б-н қопланган «қўллар» 
бор. Киприклар ҳаракати туфайли ман-
тия бўшлиғига сув кириб туради. Оғиз 
бўшлиғи «қўллар»нинг асосида жойлаш-
ган. Айрим Е. о.да кўричак мавжуд. Тана 
бўшлиғи иккиламчи, юраги, қон томир-
лари, ҳалқум олди нерв ҳалқаси ва нерв 


www.ziyouz.com кутубхонаси
24
толалари бор. Айрим жинсли, личинкаси 
трохофора. Болтиқ, Қора ва Каспий ден-
гизларидан ташқари ҳамма денгизлар-
да яшайди. Е. о. — қадимги ҳайвонлар, 
кембрий давридан маълум. 280 дан ортиқ 
тури тарқалган. Е. о. палеозойнинг стра-
тиграфиясида муҳим аҳамиятга эга. 
ЕЛКАДА КУРАШ — миллий ёш-
лар ўйини. Ўзбек курашидан келиб 
чиққан. Ўйиннинг оддий курашдан 
фарқи — мусобақа фақат тепада, елка 
(«иккинчи қават»)да бўлади. Курашни 
фақат елкадаги ўйинчилар олиб бора-
ди, пастдаги ўйинчининг вазифаси ел-
кадаги одамнинг тиззаларидан маҳкам 
ушлаб унга кўмаклашишдан иборат. 
Курашда ким биринчи бўлиб рақибини 
тўшакка ёки ерга ағдариб туширса ўша 
ғолиб ҳисобланади. Агар иккала кураш-
чи баравар ағдарилиб тушса, қайтадан 
курашиши лозим. Бу ўйин майсазорда 
ёки тўшаклар тўшалган спорт залида 
ўтказилиши мумкин. Рақиблар жамоа-
ларга бўлиниб ҳам мусобақалашадилар. 
Е. к. «Алпомиш ўйинлари» фестивали 
мусобақаларига киритилган. Е. к. ўйини 
болалар ва ёшларнинг жисмоний ривож-
ланишида муҳим аҳамият касб этади. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling