O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕЛИЗАВЕТА ПЕТРОВНА
ЕЛИЗАВЕТА II (Elizabeth)
(1926.21.3, Лондон) — Букж Британия ва Шим. Ирландия Қўшма Қироллиги қироличаси. Виндзор сулоласидан. Қирол Георг VI ва қиролича Елизавета- нинг қизи. Отасининг вафотидан сўнг 1952 й. 6 фев.да тахтга ўтирган. Суд ти- зими бошлиғи, қуролли кучлар олий бош қўмондони ҳамдир. ЕЛИЗАВЕТА ПЕТРОВНА (1709.18.12 - 1761/62.25.12) — Россия императори (1741 й.дан), Петрнинг қизи. Гвардия томонидан тахтга ўтқазилган. Е. П. даврида Россияда хўжалик, мада- ният (М. В. Ломоносов, П. И. Шувалов ва И. И. Шувалов, А. П. Бестужев-Рю- мин ва б.ларнинг фаолиятлари) ва ташқи сиёсатнинг ривожланишида сезиларли муваффақиятларга эришилган. ЕЛИЗАРОВ Юсуф Ифраимович (1920.3.10, Самарқанд — 1974.6.3, Тош- кент) — рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1965). Сури- ков номидаги Москва рассомлик ин- тида таълим олган (1944—49). Е. чуқур психологик портретлар ва кўп шаклли композиция устаси. Портретлар («Пах- такор қиз», 1949; С. Айний, 1951; М. Ашрафий, «Кабутар ушлаб турган», 1953; Ў. Тансиқбоев, 1958; Ўзбекистон адабиёти ва санъати арбобларининг гуруҳпортрети, 1958 ва б.), натюрморт- лар («Сўзанали натюрморт», 1957), ма- иший лавҳалар («Пахтакорлар», «Она- лик», 1957; «Механизатор қизлар», 1962) ва б. асарлар яратган. ЕЛИК (Capreolus capreolus) — кий- иклар оиласига мансуб жуфт туёқли ҳайвон, Е. уруғининг ягона тури. Урғочиси танасининг уз. 140 см гача, бўйи 90 см гача, оғирлиги 55 кг гача. Эркаклари www.ziyouz.com кутубхонаси 22 кичикроқ, думи калта, 3, баъзан 4 қисқа бутоқли кичик шохи бор. Ёзги жуни жуда калта ва силлиқ, орқаси сарғиш-малла, биқинларидаги жуни оқиш. Кўкраги, қорни ва оёклари сарғиш. Қишки жуни узун, орқаси қорнига нисбатан қорамтир, қўнғир тусда товланади. Сонида оқ доғи бор. Е. Европа ва Осиёда тарқалган. Ёзда ўтлоклар ва тоғ ён бағирларида яшай- ди. Қишда тоғдан водийларга тушади. Кўпинча 2 та, баъзан З та бола туғади. Е. дарахт барги ва новдалари, резавор- мевалар, йўсин ҳамда лишайниклар б-н озиқланади. Мазали гўшти ва териси учун овланади. 2 кенжа тури: Европа Е. (С. с. capreolus) ва Сибирь Е. (С. с. pyg- argus) бор. Ўзбекистонда фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида учрайди. ЕЛИК, енглик — тандирга нон ёпиш- да ишлатиладиган анжом. Нон ёпишда қўлни тандир иссиғидан химоя қилиш учун кийилади. Уз. 30—40 см гача бўлади. Чопон енги сингари астар-авра қилиб, пахта солиб, кавилиб тайёрлана- ди. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling