www.ziyouz.com кутубхонаси
20
ўтган ва
Екатерина Алексеевна номи-
ни қабул қилган. 1745 й.да Пётр III га
никоҳланган. Е. II гвардиячи офицерлар
ёрдамида сарой тўнтариши ясаган (1762
й. 28 июнь). Пётр III ни қамоққа олди-
риб, 5 июлда ўлдиртирган ва
узи тахтга
ўтирган. Унинг ички ва ташки сиёсати
дворянлар манфаатини ҳимоя қилишга,
крепостнойлик ва мустабид ҳокимиятни
кучайтиришга қаратилган 1775 й.ги гу-
берня ислоҳоти, 1785 й.да дворянларга
берилган имтиёзлар ва б. тадбирлар дво-
рянлар ҳукмронлигини мустаҳкамлашга
хизмат қилди. Е. II даврида Пугачёв
қўзғолони (1773—75) бўлган;
рус-турк
уруши (1768—74, 1787—91) натижа-
сида Россия Қора денгизда узил-кесил
мустаҳкамланиб олган; Шим. Қора ден-
гиз бўйи, Қрим, Кубань чўллари қўшиб
олинган. Шарқий
Грузия Россия тобе-
лигига қабул қилинган (1783). Украина
ва Белоруссиянинг бир қисми Россияга
қўшиб олинган. Вольтер ва б.
француз
маърифатпарварлари б-н хат ёзишган.
Кўпгина драматик, публицистик, илмий-
оммабоп мақолалар муаллифи.
Do'stlaringiz bilan baham: