O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕЛЮЙ ЧУЦАЙ (1189.3.8-1243.2.6) 
- Хитойдаги Юань (мўғул) сулоласи-
нинг давлат ва ҳарбий арбоби, олим ва 
ёзувчи. Кидошюрниж Ляо салтанати 
ҳукмдорлари авлодидан. 1214 й. чжурч-
жэнларнинг Цзинь давлати ҳокимлари 
томонидан Пекин ш. ноиблигига тайин-
ланган. Мўғуллар томонидан Пекин бо-
сиб олингандан (1215) кейин Чингизхон-
нинг хизматига ўтган. Марказий Осиёга 
(1219) ва Ҳиндистонга (1224) қилинган 
босқинчилик юришларида Чингизхон-
га ҳамроҳ бўлган. Чингизхон вафотидан 
сўнг мўғул хонларидан Ўқтойхон ва Ху-
билайнннг энг яқин маслаҳатчиси бўлган. 
Мўғуллар босиб олган ерларда турли хил 
солиқ, тўловлар тизимини жорий этиш-
да катта роль ўйнаган. «Ғарбга қилинган 
саёҳат хотиралари» асарида сафар таас-
суротларини баён этган. Асар мўғуллар 
босқини даврида Мовароуннаҳр ҳақида 
кўплаб тарихий, географик, этнографик 
маълумотларга бой. 
ЕМ — 1) молларга бериладиган 
тўйимли озуқа. Чорвачиликда сули, 
арпа, маккажўхори, оқ жўхори, буғдой, 
қора буғдой, соя, вика, нўхат донлари ва 
б. Е. ўрнида ишлатилади. Е. бўладиган 
донлар таркибида 75% гача углеводлар, 
12% протеин, 2—5% ёғ, 1—4% минерал 
моддалар ҳамда В гуруҳига мансуб ви-
таминлар мавжуд. 100 кг Е.да 38—133 
озуқа бирлиги, 6,7—14,2 кг ҳазм бўлувчи 
протеин бор. Барча ҳайвонлар ва пар-
рандаларга Е. аралаш ем ва ем аралаш-
маси кўринишида берилади. Е.нинг 
тўйимлилигини 
ошириш 
мақсадида 
кепак, кунжара, пиво, спирт, шакар за-
водлари чиқити, балиқ уни, гўшт уни, 
гўшт-суяк уни, қон уни ва б. Е.га аралаш-
тирилади ёки бошқа турдаги озуқаларга 
Е. аралаштириб терт қилинади. Е. енгил 
ҳазм бўлиши учун майдаланади, туйи-
лади, тегирмонда ун қилиб тортилади, 
ачитилади ва ҳ. к. Моғорлаган, қўланса 
ҳидли, қора ёки қўнғир тусдаги, ранги 
айниган, заҳарли моддалари бўлган дон 
ва дон маҳсулотларини Е. ўрнида иш-
латиб бўлмайди (яна қ. Аралаш ем, Ем-
хашак); 2) от оёқларида ҳосил бўладиган 
чиқиқ, шиш касаллиги («ем тушиши»). 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling