O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕМ-ХАШАК РАЦИОНИ
ЕМ-ХАШАК БРИКЕТЛАРИ - тах-
тача озуқа, тахтача (брикет) кўринишида прессланган озуқа. Дағал хашаклар (пи- чан, сомон ва б.) ёки минералли, вита- минли ёки бошқа қўшимчалар қўшилган концентрланган озуқалар (кунжара, шрот ва б.), шунингдек, бу озуқалар аралаш- маларидан тайёрланади. Озуқалар бри- кетланганда исроф бўлиши камаяди, омборхоналарда кам жойни эгаллайди, озуқа тўла истеъмол бўлади, ташиш қулайлашади. Брикетлашда бириктирув- чи ва таъмини яхшиловчи компонент сифатида меллассадан фойдаланилади. Е.-х. б. зичлиги 500—700 кг/м3; уз. 70 мм, кесими 30— 60 мм, намлиги 9—15%, уқаланиши кўпи б-н 15% қилиб ишлаб чикарилади. Барча тўйимли ва биологик фаол моддалар б-н бойитилган бўлиб, www.ziyouz.com кутубхонаси 28 ҳайвонлар тури, жинси, ёши, физиоло- гик ҳолати ва маҳсулдорлигига қараб алоҳида рецептларда ишлаб чиқарилади. Уларни қуруқ ҳолида, майдалаб ёки иви- тиб молларга бериш мумкин. Брикетлар- ни тайёрлашда махсус ем-хашак брикет- лаш машиналари қўлланилади. Ад.: Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш, Т., 1999. ЕМ-ХАШАК РАЦИОНИ - озиқ. мод далари б-н чорва молларининг талаб ва эҳтиёжини қондирувчи, хўжаликдаги мавжуд турли ем-хашакдан тузилган суткалик озиқ режаси. Р. қайвоннинг саломатлигига зиён етказилмаган ҳолда улардан сифатли ва мулжалланган миқдордаги маҳсулот олишни таъмин- лаши керак. Е.-х. р. таннархи бўйича арзон, биологик тўла қимматли ва ило- жи борича хўжаликда мавжуд бўлган ресурслардан тузилиши керак. Моллар- нинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари ва хўжаликдаги озуқа турларига қараб ра- цион вақти-вақти б-н ўзгартириб турила- ди. Соғин сигирлар Е.-х. р. 100 кг тирик вазнига 3,5—5 кг қуруқ модда миқдорида бўлиши керак. Бир кунда 12—13 кг сут берадиган соғин сигирлар учун бир кун- лик Е.-х. р. қуйидагилардан иборат: си- лос — 25 кг, сенаж — 8 кг, пичан — 3 кг, омихта ем — 3 кг, ош тузи — 100 г. Раци- он 1 суткага, 1 ойга мўлжаллаб тузилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling