O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕМ-ХАШАК ЭКИНЛАРИ
ЕМ-ХАШАК ТЎЙИМЛИГИ - ем-
хашакнинг ҳайвон организмини зарур озиқ моддалар ва энергия б-н таъмин- лай олиш даражасини ифодалайдиган сифат кўрсаткич. Ҳар қандай озуқанинг тўйимлилиги озуқа бирлиги б-н ўлчанади ҳамда озуқа таркибидаги ҳазм бўладиган оқсил, органик ва минерал моддалар, микроэлементлар, витаминлар миқдори ҳам ҳисобга олинади. Е.-х. т.ни баҳолаш негизини озуқанинг кимёвий таркиби, ҳазм бўлиши, маҳсулдорликка таъсири- ни аниқлаш (сув, қуруқ модда, протеин, ёғ, клетчатка, азотсиз экстракт моддалар, кул) ташкил этади ва тўйимлилик уму- мий энергетик тўйимлилик ва протеинли тўйимлиликка ажратилади. 1933 й.дан ҳар хил озуқаларнинг тўйимлилигига баҳо беришда 1 кг ўртача сифатли сули дони тўйимлиги қабул қилинди. 2005 ккал алмашинувчи энер- гия бир энергетик озуқа бирлиги си- фатида қабул қилинган. Алмашинувчи энергия — бу озука таркибидаги органик моддаларнинг ҳайвон организмида ҳазм бўлиб, қон ва лимфаларга сингган қисми энергиясидир. 1 кг озуқа бирлиги 10,5 мЖ (мегажоул)га тенг (1 калория = 4,18 жоуль). Е.-х. т. асосида озуқа рациони тузиш- да махсус жадваллардан фойдаланилади. ЕМ-ХАШАК ЭКИНЛАРИ - чор- ва моллари ва паррандаларга ем-хашак (кўкат, пичан, ем, силос) тайёрлаш мақсадида экиладиган ўсимликлар. Е.-х. э.га бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар, хашаки илдизмевали, картошка- ли ўсимликлар, хашаки полиз экинлари, ширин картошка (батат), силос бостириш ва ем учун экиладиган донли экинлар ки- ради. Ҳозир жадаллашган дехдончилик тизими шароитида ем-хашак экинлари етиштириш мустақил тармоқ бўлиб аж- ратилади ва ем-хашакчилик деб аталади. Е.-х. э.ларининг энг катта гуруҳини кўп йиллик ўтлар: дуккаклилар — се- барга, беда, шабдар, берсим, эспарцет, қашқарбеда, оқ нилуфар ва ғал-ладошлар (ажриқбош, бетага, сувбуғдойиқ, оқсўхта, эркакўт) ташкил қилади. Кўп йиллик ўтлар соф ҳолда ва аралаш (мас, себарга б-н ажриқбош, беда б-н эркакўт) экила- ди. Улар яйлов озиғи сифатида ҳамда кўк массаси пичан, сенаж, силос, ўт уни, до- надор озиқ ва брикетлар тайёрлаш учун ишлатилади. Бу Е.-х. э. оқсилга (айниқса, дуккаклилар), витаминларга ва минерал тузларга бой бўлади. Бундан ташқари, кўп йиллик ўтлар ерни азотга бойита- ди, чунки улар илдизидаги туганак бак- териялар ҳаводаги азотни ўзлаштириш хусусиятига эга. Кўп йиллик ўтларнинг аксарияти намсевар ўсимликлардир. Нам етишмаса, уларнинг ҳосили камайиб ке- тади ёки бутунлай нобуд бўлади (қуриб www.ziyouz.com кутубхонаси 29 қолади), шунинг учун қурғоқчил район- ларда кўп йиллик ўтлар (энг аввало беда) асосан суғориладиган ерларга экилади. Яшил конвейр ҳосил қилиш учун бир йиллик ўтлар экилади. Улардан ҳам пичан ва б. озуқалар тайёрланади. Бир йиллик дуккаклилардан шабдар, берсим, баҳорги ва кузги ёввойи нўхат, нўхат эки- лади. Оқсилга бой бу ўсимликлар, одат- да, бир йиллик ғалла экинлари — сули, арпага қўшиб экилади. Ўзбекистоннинг қурғоқчилик районларида қурғоқчиликка чидамли бир йиллик ўтлар — суданўт, оқжўхори, оқжўхори-суданўт дурагайла- ри, могар, қўноқ, шунингдек, чекланган миқдорда вика, бурчоқ экилади. Кўп рай- онларда кўкат озуқа учун бир йиллик ўт сифатида кузги жавдар, тариқ, соя, ўрис нўхат, шунингдек, янги экин — трити- кале экилади. Яқин вақтдан бошлаб кўк масса олиш мақсадида pane (баҳорги ва кузги), перко экиладиган бўлди. Сершира озиқ учун хашаки илдиз- мевалар: нимширин ва хашаки лавлаги, сабзи, турнепс экилади (қ. Илдизмевали- лар). Чорва молларига қанд лавлаги ҳам берилади, шунингдек, уларнинг барги — палагидан, асосан силос тайёрлана- ди. Ўсимликларнинг бу гуруҳига кира- диган асосий экин — хашаки лавлаги. Унинг илдизмеваси йирик бўлиб, яхши сақланади. Ҳосилдорлиги 1000 ц/га гача етади. Турнепс эртапишар илдизмева, лекин лавлагига қараганда кам тўйимли бўлади ва яхши сақланмайди. Силос тайёрланадиган экинлар (маккажўхори, кунгабоқар, хашаки ка- рам ва б.лар) ва ем учун экиладиган дон- ли экинлар (сули, арпа, маккажўхори ва б.лар) хам хашаки экинларга киради. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling