O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕМ-ХАШАК — қ. х. ҳайвонларини
боқишда ишлатиладиган, таркибида ўзлаштириладиган (ҳазм бўладиган) озуқа моддалари бўлган, асосан, ўсимлик, ҳайвонот, микробиологик ва кимёвий маҳсулотлардан иборат озуқалар. Олинадиган манбаи, и. ч. техно- логияси, тайёрлаш ва қўллаш усу- ли, ҳайвонларнинг озиқланишидаги аҳамиятига қараб Е.-х. бир неча гуруҳларга бўлинади. Е.-х., одатда, кўкат, хашак, ем, минерал ва ширали озуқаларга бўлинади. Яйловлардаги табиий ҳамда экилган ўтлар кўкат озуқага киради. Кўкатнинг қуруқ моддаси таркибида протеин (6,5—20%), азотсиз экстрактив моддалар (35—45%), ёғ, минерал моддалар, клет- чатка ва қуритилмаганда кўп микдорда каротин, витамин А, С, Е бўлади. Силос, илдизмевалар, хашаки полиз экинла- ри маҳсулотлари ширали озуқага кира- ди. Булар таркибида 75—90% ҳужайра шираси, турли витаминлар бор. Мол боқишда қанд лавлаги саноати, спирт ва пивочилик корхоналари чиқиндиларидан ҳам ширали озуқа сифатида фойдалани- лади. Қуруқ беда, пичан, сомон, похол, ғалла чориси, шох-шаббадан тайёрлан- ган озуқалар, чигит шулхаси ва б. ха- шак (дағал хашак) озуқага киради. Булар таркибида 25—40% клетчатка бўлади. Пичан, айниқса, дуккак-лилардан тай- ёрланганда, оқсил, минерал моддалар ва витаминларга бой. Хашак ҳайвонларни озиқлантиришда тўйимли моддалар ман- баи бўлиб, ов-қат ҳазм қилиш система- си ишини нор-маллаштиради. 1 кг беда пичанида 0,5— 0,52 озуқа бирлиги, 120 г ҳазм бўлувчи протеин, 30—50 мг/кг ка- ротин бор. Арпа, сули, маккажўхори, оқ жўхори, www.ziyouz.com кутубхонаси 27 нўхат, тегирмон чиқиндилари (ке- пак, ун гарди ва б.), ёғ-мой саноати чиқиндилари (кунжара, шрот — ку- кун кунжара ва б.) емта киради. Булар оқсил, углевод ва б. турли моддаларга бой бўлиб, тўйимлилиги жиҳатдан бо- шқа озуқалардан устун туради. Ош тузи, бўр, суяк уни, фторсизлантирилган пре- ципитат, синтетик азотли бирикмалар (аминокислоталар, карбамид, аммоний тузлари, витаминли ва ферментли препа- ратлар, озуқа антибиотиклари, дори-дар- мон моддалари ва б.лар) минерал озуқага киради. Йирик шаҳарлар атрофидаги хўжаликларда мол боқишда ошхона ва б. овқатланиш корхоналаридан чиқадиган озиқ-овқат қолдиқларидан ҳам озуқа си- фатида фойдаланилади (яна қ. Озуқалар). Кауденбай Карибаев, Курбонхўжа Ғуломқодиров. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling