O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕМ-ХАШАК 
БАЛАНСИ - 
хўжаликдаги 
мавжуд 
ем-хашак 
миқдорини унга бўлган эҳтиёж б-н 
қиёслаш. Одатда, у чорва моллари-
нинг белгиланган даврда ем-хашак б-н 
қанчалик таъминланганлигини аниқлаш, 
агар камчил бўлса, уни тайёрлаш тад-
бирларини кўриш мақсадида келгуси 
йил учун, шунингдек, истиқбол режа-
га асосан бир неча йилга мўлжаллаб 
тузилади. Ем-хашакка бўлган эҳтиёж 
чорва молларининг микдорини ва ёши-
ни ҳисобга олган ҳолда, уларни тўғри 
боқишдаги илмий кўрсатмаларга асосан 
белгиланади. Мавжуд ем-хашак молхо-
нада боқиш даврида сақлашга қўйилган 
ем-хашак миқдорига ва ем-хашак экин-
лари ҳамда яйловлар майдонига, улардан 
олинадиган ҳосилнинг салмоғига қараб 
аниқланади. Кейин турли хил ем-хашак 
миқдори алоҳида ҳисобланиб, унинг 
қанча озуқа биряигита тенглиги ва тар-
кибидаги ҳазм бўладиган оқсил миқдори 
аниқланади. Е.-х. б.нинг кирим ва чиқим 
қисмлари бор, кирим қисмида йил бо-
шидан қолган озуқалар қолдиқлари, 
хўжаликда ишлаб чиқарилган озуқалар, 
молларни 
озиқлантиришга 
яроқли 
чиқиндилар ва бошқа хўжаликлардан 
олинадиган озуқалар (ошхона ва сано-
ат чиқиндилари); чиқим қисмида чорва 
молларининг режалаштирилган даврда-
ги ем-хашакка бўлган эҳтиёжи ва бошқа 
хўжаликларга 
сотиш 
мўлжалланган 
ем-хашак миқдори, озуқанинг эҳтиёж 
фоизи кўрсатилади. Мавжуд ем-хашак 
миқдори ем-хашакка бўлган эҳтиёжга 
тенг келиши керак. Е.-х. б. ёзги ва кишки 
даврларга алохида тузилади. Бу даврлар-
нинг давомийлиги хўжалик жойлашган 
ҳудуднинг табиий шарт-шароитлари б-н 
белгиланади.
Е.-х. б. моллар турлари ва уларнинг 
сут маҳсулотларига, тирик вазни, ёши-
га қараб алоҳида гуруҳлар бўйича (Мас, 
сигирлар, ғунажинлар, буқалар, 1 ёшгача 
бўлган бузоқлар, бўрдоқига боқилаётган 
сўқимлар) мол боши сонини даврлар 
бўйича кунларга кўпайтирилиб, озуқа-
кун миқдори, сўнгра озуқа турлари-
га кўра суткалик рационини озуқа-кун 
миқдорига кўпайтириб умумий озуқа 
миқдори топилади. Е.-х. б. озуқаларнинг 
табиий ҳолати, озуқа бирлиги, ҳазм 
бўлувчи протеин бўйича ҳам тузилади. 
Е.-х. б. келаси йиллар учун озуқа базаси-
ни мустаҳкамлаш ва уни ривожлантириш 
режаси ҳамдир.
Кауденбай Карибаев.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling