O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР БАЛАНСИ — ер турларининг 
ерга эгалик қилувчи ва ердан фойдала-
нувчи хўжаликлар, корхоналар, муасса-
салар, уюшмалар, қўшма ва кичик кор-
хоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари 
бўйича таркиби, салмоғи, майдони ва 
сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маъ-
лумотлар жамланган ҳужжат.
Е.б.да қуйидаги маълумотлар акс эт-
тирилади: жами ер майдони; Е.б. тузил-
ган ер эгалиги ёки ердан фойдаланувчи-
га оид бўлмаган, лекин чегараси қамраб 
олинган ҳудудда жойлашган ердан фой-
даланувчи бошқа субъектлар ер майдо-
ни, қ.х. ерлари (ҳайдаладиган ерлар, кўп 
йиллик дарахтзорлар, пичанзор ва яйлов 
ерлар, партов ерлар); унинг ўзгариш са-
баблари ва ҳуқуқий асоси; ерни қ.х.га 
оид бўлмаган мақсадларга ажратиш; 
янги ўзлаштирилган ерлар майдони ва 
б. Е.б. таҳлил қилиш натижасида ер ре-
сурсларидан самарали фойдаланиш-
нинг истиқбол режаси тузилади. 1999 
й.дан Ўзбекистон Республикасида Е.б. 
ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги 
миллий ҳисобот шаклида ҳар йилнинг 1 
янв. ҳолати бўйича хўжаликлардаги ер 
тузувчи муҳандис томонидан тузилади 
ва туман (шаҳар) ер ресурслари хизмати 
бошлиғи томонидан қабул қилинади. Е.б. 
вилоят ва ресублика миқёсида жамланган 
ҳолда миллий ҳисобот шаклида Вазирлар 
Маҳкамасида тасдиқланади (яна қ. Ер ка-
дастри, Ердан фойдаланиш). 
Қосимжон Раҳмонов.
ЕР БИЛИМИ, умумий ер билими 
— табиий географиянинг бўлими; Ер 
қобиғининг умумий табиий-географик 
қонуниятларини ўрганади. Е. б. тер-
мини баъзан Ерни планета сифатида 
ўрганадиган барча фанлар (геогр., геофи-
зика, геол.)га нисбатан ҳам ишлатилади. 
Бу термин илмий адабиётга немис гео-
графи К. Риттер томонидан киритилган. 
Е. б. ўрнига кўпроқ «Умумий табиий гео-
графия» термини ишлатилади.
ЕРЁНҒОҚ, Хитой ёнғоғи (Arachis 
hupogaea L.) — дуккақдошлар оиласига 
мансуб бир йиллик ўсимлик, мойли экин. 
10 дан ортиқ тури бор. Ўзбекистоннинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
52
суғориладиган минтақаларида оддий 
тури экилади. Ватани — Жан. Амери-
ка (Бразилия). 16-а.да Жан. Америка-
дан Осиёга, сўнг Европага (Хитойдан) 
тарқалган. Е. ё. Ҳиндистон, Хитой, 
Мьянма (Бирма), Япония, Марказий ва 
Шим. Африка, АҚШ, Ўрта Осиёда эки-
лади. Жаҳон бўйича умумий экин майд. 
24,7 млн. га, ўртача ҳосилдорлиги 13,4 ц/
га, ялпи ҳосили 33 млн.т(1999).
Е.ё.нинг илдизи ўқ иддиз, тупроққа 2 
м. чуқ.га кириб боради, азот тўпловчи ту-
гунаклар ҳосил қилади. Пояси ўтсимон, 
бал. 50—60 см, шохланган, тик, ён шох-
лари ер бағирлаб ўсади. Барги мураккаб, 
жуфт патсимон, ёки тескари тухумси-
мон шаклда. Ҳар бир барг қўлтиғида 
гултўплам (шингил) жойлашган. Гуллари 
икки жинсли, капалаксимон; ранги сариқ, 
зарғалдоқ. Ер тагидаги гуллари (клейсто-
гамли гуллар) очилмайди, ўзидан чан-
гланади. Ер устидаги гуллари эса четдан 
чангланади. Гули чанглангандан кейин 
тугунчаси аввал тик, сўнг пастга қараб 
ўсади, 8—10 см чуқурликда тупроққа 
кириб боради ва мева (дуккак) туга-
ди. Дуккагида 1—6 гача уруғи бўлади. 
1000 дона уруғининг вазни 200—1500 г 
(ўртача 400—500 г). Дуккаги чатнамай-
ди. Бир тупда 700 гача дуккак бўлади. 
Е.ё.— иссиқсевар, намсевар, ёруғсевар 
ва қисқа кун ўсимлиги. Қумоқ ва унум-
ли тупроқларга талабчан, шўрланган ва 
ботқоқланган ерларда яхши ўсмайди. 
Уруғи 12—15° да униб чиқади, май-
саси — Г совуқда нобуд бўлади. Ўсув 
даври 150—170 кун. Ўзбекистонда 
Е.ё. суғориладиган ерларга экилади, 
ҳосилдорлиги 20—40 ц/га.
Е.ё. меваси таркибида 48—66% ёғ 
ва 23—38% оқсил, 22% гача углеводлар 
бор. Уруғи аксарият қовурилган (дук-
каги б-н ёки тозаланиб) ҳолда истеъмол 
қилинади. Уруғи ва ёғи қандолатчилик 
маҳсулотлари (холва, конфет) и. ч.да 
ишлатилади. Е. ё. тупроқда биол. азот 
тўплаб, тупроқ унумдорлигини оширади.
Агротехникаси чопиқ қилинадиган 
экинларникига ўхшаш. 2—3 марта 
ҳайдалиб бороналанган майдонларга 
баҳорда (апр. охирида) экилади. Фосфор-
ли ва азотли ўғитларга талабчан. Уруғи 
ёки дуккаги маккажўхори ёки чигит се-
ялкаларида кенг қаторлаб (60—70 см) 
70x10, 70x15 схемасида ҳар уяга 7—8 
ёки 4—5 тадан уруғ ташлаб 5—7 см 
чуқурликка экилади. Гектарига 70— 100 
кг уруғлик сарфланади. Ўсиш даврида 
4—6 маротаба суғорилади. Қатор ора-
ларига ишлов берилади, ўсув даврида 
2—3 марта чопиқ қилинади, илдиз бўғзи 
тупроқ б-н кўмилса ҳосилдорлик анча 
ошади.
Навлари: Тошкент 112, Тошкент 32, 
Перзуван 4612, Қибрай 4.
Касалликлари ва зараркунандалари: 
асосан касаллик ва за-раркунандалардан 
кам зарарланади. Ўргимчаккана хавфли 
зараркунанда ҳисобланади.
Ад.: Вавилов П. П., Растениеводство, 
М., 1986; Пасипанов Г. С, Растениевод-
ство, М., 1997.
Ҳалима Отабоева.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling