O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕР КАЛАМУШЛАРИ, пластин-
ка тишли каламушлар (Nesokia) — ке- мирувчи сут эмизувчилар уруғи. Озиқ тишлари эмал қавати б-н қопланмасдан алоҳида пластинкаларга ўхшаб кўринади (пластинка тишли каламушлар деган номи шундан). Ҳиндистон я. о., Ўрта Осиё, Ғарбий Осиё ва Шим. Африкада тарқалган. Копетдоғ, Мурғоб, Амударё ва Зарафшон водийларида ҳинд ер кала- муши, яъни незокия (N. Indica) учрайди. Танасининг уз. 22 см гача, думи 15 см ча. Усти тўқ қизил, қорни кулранг. Йилига (3—6 тадан) 2— 3 марта болалайди. Асо- сан, ўсимликлар (картошка, сабзи ва б.) нинг ерост-ки қисмлари б-н озиқланади. Экинларга зиён келтиради. Ер остини чуқур қазиб, суғориш иншоотларининг бузилишига, ернинг чўкиши ва б.га са- баб бўлади; юқумли касалликлар (мас, тоун касаллиги) қўзғатувчиларини ҳам тарқатади. ЕР КОДЕКСИ — ердан фойдала- ниш муносабатларини тартибга солув- чи қонунлар мажмуи. 20-а.га қадар ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида мазкур муносабат- лар шариат кўрсатмалари асосида олиб борилган. Ўзбекистонда биринчи марта Е.к. 1927 й.да қабул қилинган, 1929 й.да эса Е.к. ўрнига Ер-сув кодекси қабул қилинган. Бу ҳужжат 1970 й. 25 сент. да янги Е.к. қабул қилингунига қадар амалда бўлди. 1990 й. 20 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги янги қонуни 1991 й. 1 янв.дан амалга киритилди. Ўзбекистон Республикасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, ерга доир ҳуқуқий муносабатларни такомил- лаштириш мақсадида 1998 й. 30 апр.да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли- си Ўзбекистон Республикасининг Е.к.ни тасдиқлади (1998 й. 1 июлдан амалга ки- ритилди). Ўзбекистон Республикасининг Е.к. 91 моддани ўз ичига оладиган 14 боб- дан иборат. Е.к. ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳоз. ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб, ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг бар- ча шаклларини тенг ҳуқуклилик асосида ривожлантириш учун шароит яратиш- ни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш масқадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу соҳада қонунийликни www.ziyouz.com кутубхонаси 55 мустаҳкамлашдан иборат. Ер умум- миллий бойлик бўлгани сабабли ундан оқилона фойдаланиш талаб этилади ва ер давлат томонидан муҳофаза қилинади. Қосимжон Раҳмонов. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling